26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ТУРКИСТОНДАГИ ҚУРИЛИШ БИЗНИ ҲАЙРАТЛАНТИРДИ

Куни кеча Элбоши Нурсултан Назарбаев “Алатау” медиа-марказида журналистлар олдида сўзлаган нутқида Туркистон ҳудудида жадал олиб бориладиган қурилиш ишларининг кўламдорлигини алоҳида таъкидлади.

– Ўтган йили вилоятни кўчириш ҳақидаги Фармонни имзолагандан сўнг қурилишни бошлаб юбордик. Бугун мен муҳташам иморатларни оралаб кўрдим. Кўплаган янги иншоотлар қад кўтариб, ёшлар учун иш ўринлари очилмоқда. Касалхоналар, мактаблар, меҳмонхоналар, Халқаро аэропорт  қурилади. Сув  билан таъминлаш  масалаларини ҳал этиш ҳам режаланган, – деди Нурсултан Назарбаев.

Шу билан бирга Қозоғистоннинг Тўнғич Президенти ҳокимликнинг инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги режалари ҳақида айтиб ўтди.

– Бир йил ичида жуда катта ишлар амалга оширилди. Келаси йили Ўзбекистон , Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон раҳбарларини саммитга чақиришни мўлжалламоқдамиз. Агар улар қатнашишни исташса, биз уни Туркистонда ўтказишимиз мумкин.

Бутун Қозоғистон халқи Туркистоннинг тараққиётини қўллаб-қувватламоқда. Ҳар бир уй, ҳар бир шаҳар – бу Қозоғистоннинг бойлиги. Пойтахтни  бунёд этган пайтда молиялаштириш орасида  саволлар бўлган эди. Эндиликда Нур-Султан шаҳри барча харажатларни ўтаб, йил сайин бюджетга триллионлаб даромад олиб келмоқда, – деди Элбоши

Нурсултан Назарбаев Туркистон шаҳри ҳамда  бутун минтақанинг туристик салоҳиятини ривожлантириш  муҳимлигини таъкидлаб ўтди.

– Биз бу ерга кўплаб сайёҳларни жалб этишимиз керак. Бутун туркий олам Туркистонни марказ деб ҳисоблайди. Туризм – иқтисодиётнинг муҳим қисми. Бу ерда кўплаб музейлар бор. Ҳозир “Култепа шаҳарчаси” археологик паркини қуриш ишлари олиб борилмоқда, – деди Қозоғистоннинг Тўнғич Президенти  суҳбати  якунида.

Туркистон шаҳрида бўй кўтараётган муҳташам иморатларни ўз кўзимиз билан кўриб, қувондик ва кўҳна ҳамда навқирон шаҳарнинг ҳадемай бутун жаҳонга танилишига амин бўлдик.   

 

Саодат ШАРИФБОЕВА, “Жанубий Қозоғистон” мухбири., 2019-11-07, 00:00 527
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.