26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ЭЛБОШИ: “Қад кўтарган ҳар бир бино – Қозоғистоннинг бойлиги”

Элбоши Нурсултан Назарбаев Туркистон вилоятига иш сафари билан ташриф буюриб, шаҳардаги қатор бунёдкорлик иншоотлари билан танишди. Туркистондаги Никоҳ саройи, мусиқа мактаби, аҳо­­­­­­лига хизмат кўрсатиш маркази, “Ала­тау” медиа-маркази ва  вилоят ҳо­­­­­­­­­­­кимлиги биноларида бўлди.

Нурсултан Абишули вилоят аҳли билан учрашувда Туркистонни яшнатишга бутун эл ўз улушини қўшаётганини таъкидлади. 

Биринчи босқичда 175та иншоотнинг қурилиши режаланган. Унинг 102та­си жорий йилда фойдаланишга топшири­­­­лади. Туркистон – туркий оламнинг бе­­шиги. Қондош туркий мамлакатлар ҳам бизга кўмаклашишига ишонаман. Тур­кистон Қозоғистон учун жуда муҳим ша­­­­­­­­­­ҳар. Қозоқнинг зич жойлашган ери, анъа­­­­на­­­­­­­­­­­­­ларимиз бузилмаган маскан.

Элбоши биринчи куни маданий-оқартув иншоотлари билан танишса, иккинчи куни бир қатор биноларни бориб кўрди. Икки қаватли, икки минг квадрат метрли Никоҳ саройи – Қўстанай вилоятининг туҳфаси. 

Бош режа келажакни кўзлаб тайёрланган. 

Ҳозирда кўчиб келувчилар со­ни ортмоқда. Сабаби, қайта ривож­ланаётган Туркистонда имконият катта. Нурсултан Назарбаев янги оилага асос солаётган ёшлар би­лан учрашиб, эзгу тилакларини бил­дирди. Аввал бундай Ни­коҳ саройи шаҳарда умуман бўлмаганди.

Аҳолига хизмат кўрсатиш мар­кази туркистонликлар учун жуда зарур иншоот. Республика бўйича ҳужжатлар расмийлаштириш, маълумотнома олишнинг энг илғор технологияси шу ерда мужас­­­­­­сам­лаштирилган. Уч қа­ватли би­нода аҳолига хизмат кўрса­тишнинг бар­­­­­ча самарали усуллари кўзда тутилган.

Жорий йилда фойдаланишга бе­­­­риладиган иморатларнинг кўп­чилиги ижтимоий иншоотлар. Шу куни Элбоши “Ақжайиқ” мусиқа мактабида бўлди. Қурилишга масъул – Ғарбий Қозоғистон вилоя­ти. 550 ўринли концерт залига эга, ёш­ларни санъатга қизиқтирадиган асбоб-ускуналарнинг ҳам­маси мав­жуд бино шаҳар кўркига ўзгача кўрк бағишлайди.

Туркистон маъмурий-тад­­бир­корлик марказининг бир қис­ми: қу­рилиш авж олган ин­­­­­­­­­шоотлар шу ерда. Вилоят ҳо­­­­кимлиги, бошқар­малар ва де­партаментлар бино­лари, кон­гресс-марказ, Ўқувчилар са­ройи, спорт мажмуаси, медиа-марказ каби қатор иншоотлар Тур­кистондаги қурилишнинг не­чоғлик кўламдорлигини  англатади.

Энди Медиа-марказ нафақат пойтахтда, балки Туркистонда ҳам бўлади. “BI Group” холдинги ша­ҳарда маҳаллий ОАВ фаолияти учун “Алатау” медиа-марказини қурган. Бино унча катта бўлмаса-да, имкониятлари улкан чанғароқ – маҳаллий ахборот воситаларига мўлжалланган. Элбоши журна­­­­листлар учун мўлжалланган иш хо­налари билан танишди. Уларга мўл­жалланган 4 қаватли бинода 200дан зиёд одам ишлай олади. Ме­диа-марказда конференц-зал, телестудия, гример, аудио ва ви­­­де­омонтаж хоналари, таҳ­­­­­­­­­­­­ри­­­рият­­­­­­­лар ва маъмурий идоралар, бри­­­финг-марказ, фуд-корт кўзда тутилган. Бинонинг 70 фоизи энер­гия тежайдиган ойналар билан қопланиб, қишда иссиқ, ёзда салқин бўлади.

Маъмурий-тадбиркорлик мар­кази­нинг ўртасидаги иморат ви­лоят ҳокимлигига тегишли. Жуда чиройли шарқий услубдаги нақшлар ҳамда замонавий услуб билан уй­ғунлашган бинони Элбоши оралаб кўрди. Nur Otan қабулхонаси ҳам шу ерда жойлашган. 

Nur Otan  партияси Туркистон вилоят филиа­ли раиси Ўмирзақ Шўкеев фуқароларнинг шикоятлари ва ҳуқуқлари доимий эътиборда эканлигини айтди. Лойиҳа фаолияти билан Элбошини партия вилоят филиали раисининг ўринбосари Бейсенбай Тажибаев таништирди. Унинг айтишича, бугунги кунда партия Нурсултан Назарбаевнинг “Ишонч. Мулоқот. Келажакка дадил қадам” дастури доирасида изчил фаолият юритмоқда. Вилоят ҳоким­лиги биносида Элбошига яна қа­тор лойиҳалар таништирилди ва ўтган йили вилоят марказини ривожлантиришга мўлжалланган ҳужжатлар тасдиқланди.

 Яна бир муҳим лойиҳа – Хал­­­­­­­­­­­қаро аэропорт қурилиши. Бу­гунги кунда аниқ иш бошланди. Ҳо­­зирда темир йўл ва аэропортни ту­таштирадиган йўл қурилиши олиб борилмоқда. Шунингдек, Элбоши ҳокимликнинг инфратузилмавий лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги режалари ҳақида гап юритди. 

Сўнг Нурсултан Назарбаев икки кун­лик сафарни хулосалади.

– Бир йилда жуда кўп ишлар бажарилган. Қад кўтарган ҳар бир уй, ҳар бир шаҳар – Қозоғистоннинг бойлиги.

 

 

Мухтабар УСМОНОВА., 2019-11-07, 06:00 663
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.