26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Оммавий спорт ривожланмоқда

Ленгер шаҳридаги 1-мавзеда давлат-хусусий шериклик асосида яна бир спорт-соғломлаштириш мажмуаси очилиб, маросимда вилляо ҳокими Ўмирзақ Шўкеев иштирок этди ва рамзий тасмани қирқди.

210 одамга мўлжалланган иншоотнинг смета баҳоси 434,6 млн. тенге. Мажмуани "Аслай" МЧБ қуриб, фойдаланишга топширди.

Энди янги мажмуада бир вақтнинг ўзида 1400дан зиёд йигит-қиз спортнинг  футбол, волейбол, баскетбол, бокс, стол тенниси, кураш ва бошқа турларидан машғулотларда иштирок этишлари мумкин.

Тўлебий туманида спорт ва жисмоний тарбия соҳасининг моддий-техника  базаси йилдан-йилга  мустаҳкамланиб бормоқда. Аҳолининг  оммавий спорт билан шуғулланиши учун барча имкониятлар яратилиб, саломатлигини  мустаҳкамлаш мақсадида туманда 35та иншоот фаолият юритмоқда. "Жастық" стадиони, тоғ-чанғи базаси, 2та сузиш бассейни, "Байшешек" ўқув-соғломлаштириш маркази, 55та спорт зали, очиқ спорт мажмуаси, 275та ўйин майдончаси, 13та ихтисисослаштирилган спорт зали шулар жумласидан.

Жорий йилда Қасқасу қишлоғида тадбиркор М. Қўзибақов ҳомийлигида қиймати 150 млн. тенгелик спорт-соғломлаштириш мажмуаси қурилиши олиб борилмоқда. Куни кеча 1 Мамир қишлоқ округида тадбиркор Бағила Аширбаева ҳомийлигида ёпиқ футбол майдони очилди.

                                                               

Б. ДЎСМАТОВА., 2019-11-07, 20:39 82
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.