26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Фақат ...шиқлар ўқисин!

Ҳурматли таҳририят!

  Мен Ўзбекистоннинг жануб воҳасиданман, вилоятингиз, Чимкент, Сайрам тумани марказларида, асосан ўзбеклар яшовчи қишлоқларда иш юзасидан жуда кўп маротаба бўлганман. Ҳозир ҳам бориб тураман. Бу ерда ҳар бир қишлоқнинг ўзига хос урф - одатлари ва шеваларининг қисман ҳар хиллигини пайқадим.

Айниқса, ҳозирда Чимкент шаҳрига қўшилган Сайрам қишлоғи аҳлининг урф-одатлари, шевалари бошқа қишлоқлардан сал бўлса-да, фарқланиб туришлигини билдим.

Яна Сайрамда исмига «шиқ» қўшиб аталувчи ўзбекларни учратдим. Улар алоҳида бир уруғ-қавм бўлиб, бир-бирларига яқин ёки қариндош эмас, фақат қуда-андалик бўлиб, айримлари яқин эканлар. Бу «шиқ» аталувчи ўзбекларни Сайрамнинг ўзидан бошқа ҳеч қаерда учратмадим. Тошкентда 2-3тасини учратдим, улар ҳам келиб чиқиши Сайрамлик бўлиб, ўқишга келиб, қолиб кетган эканлар.

Улардан «шиқ» ҳақида сўрадим, улар ҳар хил жавоб бердилар, яъни: туркманларнинг «ших» уруғидан бўлсак керак, бошқа 1-2 таси Соҳибқирон А. Темур армиясидаги «шиқ» овуллардан тарқалган бўлса керак. Яна айримлари эса аждодлари тепасида катта «шайх» ўтган: уннинг авлодлари қабристон чироқчилари бўлиб, 1930-қатағон йиллари қамалишдан қўрқиб, фамилия, исми-шарифига «шиқ» қўшимчасини ёздиришган эмиш. Айримлари бош қимирлатиб қўяқолишди.

Бу ҳақда аниқ жавоб беришингизни сўрайман.

Ҳурмат билан ЭШМУРОДОВ Эшқобил Эшмўминович. 

 

Жавоб:

Ҳурматли Э. Э. Эшмуродов!

1. Туркистон ўлкасида, асосан Жанубий Қозоғистоннинг Сайрам (Исфижоб) ҳудуди атрофларида қадимдан саклар, массагетлар, хуннлар, турклар, суғдлар яшаганлар, сўнг уларнинг аралашувидан 3та катта туркий уруғ: қорлуқ, чиғил-уйғур уруғлари пайдо бўлган, яъни ҳозир ўзбек деб аталадиган этносга асос солинган. Ҳозирги ўзбек халқининг тили туркий бўлиб, унинг ичида уч катта лаҳжа (қорлуқ-уйғур, ўғуз ва қипчоқ) мавжуд.

Шу туфайли Чимкент, Сайрам, Озодлик, Султонработ, Ёрғонлиқ аҳоли манзилларида яшовчи ўзбеклар қорлуқ тил шевасида сўзлашадилар.

Жанубий Қозоғистон вилоятининг бошқа шаҳар-қишлоқларида яшовчи ўзбеклар ўғуз, қипчоқ тил шеваларида сўзлашадилар.

2. Туркманларнинг така, ахал, текин, йовмуд ва ҳ.к. уруғлари орасида «ших» уруғи ҳам бор. Улар ушбу уруғдан эканлигини билдириб туриши учун «ших» қўшимчасини фақат исмлари олдига қўйишади. Масалан, Шихмуродов Шихмамад Шихвалиевич.

Агар Сайрам (Исфижоб)га келиб қолиб, мунтазам яшаб қолган ўша «ших» уруғидан туркманлар бўлса, улар ҳам худди шундай қилар эди. Масалан, Озарбайжоннинг Боку шаҳри атрофида «ших»лар қишлоғи, Хоразмда ҳам «ших»лар қишлоғи бор. Бу ўша туркманларга хос бўлса керак.

Соҳибқирон Амир Темурнинг Хитойга сўнгги юришида – 1404 йил 27 ноябрдан – 1405 йил 18 февралгача – Тошкент ва Сайрамда Соҳибқирон набираси Халил Султон Мирзо бошчилигидаги аскарлар қишлаган.

1405 йил 18 февралида Соҳибқирон вафотидан кейин нафақат Сайрамдаги қўшин, бошқа ердагилари ҳам зудлик билан тахт эгаллаш мақсадида Самарқандга кетганлар. Ушбу қисқа вақт ичида сайрамликларга уйланган шиқовуллар (аскарлар 1-қаторида туриб жангга «Аллоҳу акбар» деб ҳайқириб кирувчилар, кечаси улардан соқчилар бошлиғи тайинланади) бўлиши мумкин эмас, уйланган тақдирда ҳам улар олиб кетилган. Мабодо улардан туғилган фарзандга «шиқ» қўшимчасини қўшиш ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмаган бўлиши керак ўша вақтда.

«Шайх», бу – олий диний унвон, бу унвон Арабистонинг Эр-Риёд шаҳридаги уламолар кенгаши томонидан берилади. Ўзбекистонда ҳозир 2-«шайх» бор, бу Ислом дини ва маданиятининг ўта билимдони демакдир. Аждодида «шайх» ўтганлар ёки ота-боболари қабристонлар чироқчилари бўлиб, қатағон йиллардан аввал ҳам, кейин ҳам Сайрамда исми-шарифига шайх қўшимчаси қўшилиб ёзилувчи шахслар бўлган эмас, буни архив ҳужжатлари ҳам тасдиқлайди. Масалан: инқилобдан аввал яшаган таниқли Исмоншиқбой ва унинг авлодлари ва бошқалар буни тасдиқлайди. «Шайх»ни шиққа айлантиришгани бу уйдирма гап, талаффузга ҳам, мантиққа ҳам тўғри келмайди.

М. Мирхолдоров ўз вақтида 100га яқин Сайрамда яшаган уламо- бузруг, фузалолар ҳақида ёзган, уларнинг деярли ярми «шайх»лардир. Улар бунга ўз меҳнати билан эришган. Уларнинг авлодлари бизлар ҳам «шайх»ларданмиз деса, сайрамликларнинг ярми «шайх» бўлар эди.

1042-1157 йй. маркази Жанубий Қозоғистон бўлган Ўрта Осиёда ҳукмрон бўлган Салжуқийлар давлати – турклари дунёни забт қилиш мақсадида ҳарбий юриш қилиб, ҳозирги Туркманистон, Эрон, Ироқ, Суриядан ўтиб, юнонлар, македонияликлар, кипрлик ва ҳоказоларни енгиб, сиқиб чиқариб, Туркия давлатига асос солганлар. Шу туфайли, улар ҳозир ҳам бу ўлкани ота юрт, Олтой ўлкасини эса, «она турк юрти», ўзлари яшайдиган Туркияни эса, «бола турк юрти» деб атайдилар. 

Турколог олимлар, ёзувчиларнинг айтишича, 1000дан ортиқ туркий сўзлар Европа тилларига ўтган. Масалан: ота – отец, мол оқи – молоко, гараташ – карандаш, ясовул – есаул, гараул – караул, бергут –беркут, мейдан–майдан, сандик–сундук, шиқ–шикарний бўлиб ўтган.

Бошқа ҳеч қаерда учрамайдиган исм-шарифларига шиқ қўшимчаси ёзилиб, айтилувчи 10га яқин «шиқ» авлоди фақат Сайрамда яшайди. Улар ушбу «шиқ» қўшимчасини тушунтиролмай шу вақтгача келдилар. Айримлари исм-шарифидаги ушбу қўшимчани олиб ташлашди, айримлари эса, «шиқ» қўшимчасини қўшиб айтмаса, хафа бўладилар.

Туркия давлати билан алоқалар ўрнатилганидан сўнг у ерда ҳар бир 15-20 шахсда ушбу  «шиқ» қўшимчаси борлиги маълум бўлди. Масалан: Садри Алишиқ – таниқли Туркия кино юлдузи бўлган, ёш артистларга унинг номидаги давлат мукофоти таъсис этилган (5.03.1925-18.03.1995).

2016 йили 24 майда Туркия Қуролли кучлар вазири этиб тайинланган Фикри Ишиқ (13.09.1965 й.), шунингдек. Туркия «Жумхуриет» газетасининг бош муҳаррири Аҳмадшиқ. Уларни дунё танийди.

Яна Сайрам тарихига мурожаат қилсак, демак, ҳамма ҳам урушлар пайтида дунёни забт этиш учун урушга кетавермайди-да, ёш болалар, қизлар, касалмандлар, кампир-чоллар ўша вақтда Сайрам ва унинг атрофида қолганлар, сўнг Сайрамга келиб жойлашганлар. 

Низомиддин Маҳмуд, Эртурғул Йаманларнинг Тошкентда, 1993 йили Ғафур Ғулом нашриётида нашр этилган «Туркча-ўзбекча-ўзбекча-туркча» луғатида «шиқ» сўзининг маъноси -- «хушбичим, келишган, замонавий ўринли, муқобиллик, танлаш имконияти», яъни «туркийларнинг энг яхшиси, замонавийси, хожаси, зўри» маъносини билдириши маълум бўлди.

Бизнингча, Сайрамдаги «шиқ» авлодлари ўша Туркия давлатига асос солган туркийларнинг қолиб кетган жуда оз қисмидир, – деган хулосага келамиз.

Ҳурмат билан

Мирпўлат Мирзо, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Борис Пастернак номидаги ва Қозоғистоннинг «Алаш» халқаро мукофотлари совриндори. 2018 йил 20 январь.

 

АКС-САДО

Ўзлигимизни унутмайлик!

Ҳурматли сайрамлик «шиқ» авлоди вакиллари, мана, мақолани ўқидингиз, шу пайтгача «шиқ» маъносини аниқ тушунтиролмай келдик. Айримларимиз ЗАГСларга бориб, фамилия, исм шарифидаги «шиқ»ни олдириб ташлаб, янги паспортлар олиб юришди. Бошқалар эса «шиқ»нинг ўрнига жон, мат, қул, улло, дин, бек, бой, мир қўшимчаларини қўшиб, ўзга уруғларга ўзларини қўша бошладилар.

Авлодимиз қадимий туркийлардан (ҳозир ўзбек) қолиб кетганлари, «шиқ» қўшимчасининг таржимада «энг хушбичим, келишган, замонавий, ўринли муқобил танлаш», яъни «туркийларнинг энг яхшиси, замонавийси, хожаси, зўри» маъносини билдириши маълум бўлди.

Пайғамбаримиз Муҳаммад С.А.В. ҳам айтганлар, фарзанд туғилганда авлодга мансуб чиройли исм қўйиш керак, деб. Биз «шиқ» авлоди келажакда фарзандларга тўғри тарбия бериб, уларнинг исмларига «шиқ» қўшимчасини қўшиб борамизми ёки авлодимиз номини йўқотиб борамизми, шу ҳақда муносабатингизни билдиришингизни сўрайман.

 

 

Ҳурмат билан Тоиршиқов ИКРОМШИҚ Маҳаматшиқович. 20 январь 2018 йил Тошкент., 2019-11-08, 02:07 876
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.