26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Яссавий мероси – ҳамиша долзарб

Туркистонда  Ёшлар йили доирасида “Яссавийшунослик – 2019” республика танлови ўтмоқда. Тадбирда  Нур-Султан, Алмати, Шимкент шаҳарлари ва бошқа вилоятлардан 41нафар ўқувчи иштирок этмоқда.

“Ҳазрат Султон” давлат тарихий-маданий қўриқхона-музейи ва Ҳ. А. Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университети уюштирган танлов Элбоши Н. Назарбаевнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” ва “Буюк Даштнинг етти қирраси” дастурий мақолалари доирасида ўтказилмоқда. 23-бор уюштирилаётган мусобақани тарихий-маданий қўриқхона-музей директори Нурбўлат Ахметжанов ва университет президентининг ижтимоий қўллов ва тарбия бўйича ўринбосари Амреқул Ергешули очишди. Улар Х. А. Яссавийнинг ҳаёти ва ижоди, мақбарада дафн этилган шахсларни ёшлар орасида тарғиб қилиб, ватанпарварлик руҳини  кучайтиришга ҳисса қўшаётган танловнинг аҳамиятига тўхталишди.

–Ўз замонасида халқнинг алоҳида эҳтиромга эга бўлиб, “Авлиёлар султони” аталган, келгуси авлод  маънавий дунёсининг йўналишларини аниқлашда етакчи ўрин олган Х. А. Яссавийдан  бебаҳо бойлик , буюк мерос қолгани маълум. Авлиёнинг изидан борган шогирдлари  унинг илмини бутун жаҳонга таратди, – деди Н. Ахметжанов.

Мусобақа ғолибларига пул мукофотлари ва Х. А. Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университети гранти таъсис этилган.

 

“Ҳазрат Султон” давлат тарихий-маданий қўриқхона-музейи матбуот хизмати., 2019-11-09, 02:49 624
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.