26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги аср – тараққиёт ва саодат асри бўлсин!

9 ноябрь  – Халқаро антиядровий акциялар куни

Элбоши Н. Назарбаев БМТ Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқида халқаро хавфсизлик ва барқарорлик муаммоси янги аср бўсағасида жаҳон ҳамжамияти олдида турган энг асосий муаммолардан бири бўлиб қолаётганини айтган эди. 

– Қозоғистон БМТ фаолиятининг асосий тамойилларидан бири бўлган хавфсизлик яхлитлигини тўлиқ қўллаб-қувватлайди, – деган эди у. – Ҳаёт шуни кўрсатмоқдаки, алоҳида минтақа ёки давлатда давом этаётган урушлар, низолар, қарама-қаршиликлар аста-секин бу доирадан чиқиб, можаролар гирдобига янги-янги ҳудудлар ҳамда кучларни тортиб олади, минтақалараро ва давлатлараро хусусият касб этади.

Ядровий синовларни оммавий тақиқлаш ташкилоти (ЯСОТТ)нинг яқинда  ўтган “Ўтмишни эслаб, келажакка йўл олмоқ” халқаро анжуманида  жаҳон миқёсида ядровий қуролсизланиш ҳамда уни тарқатмаслик ролини муҳокама қилиш мақсадида мартабали арбоблар гуруҳи ва ЯСОТТ ёшлар гуруҳи учрашди. Астана конференцияси уларнинг ўзаро мулоқоти учун қулай платформани тавсия қилди. “Авлодлар ўртасидаги суҳбат” шаклида режаланган анжуман ЯСОТТнинг оммавийлашуви ва такомиллашуви мақсадида барча иштирокчи гуруҳлар учун салоҳиятли имкониятларни таҳлил қилишга қаратилади, дейилади ЯСОТТ ташкилий комиссиясининг баёнотида. 

Форум давомида халқаро ядровий синовларга қарши кураш халқаро куни муносабати билан Қўшма декларация қабул қилинди. Қозоғистон бу анжуманни Элбоши Нурсултан Назарбаевнинг ядровий қуролсизланиш ҳамда уни тарқатмаслик борасидаги ташаббусларини дадил амалга ошириш мақсадида ўтказди. “Биз болаларимиз ва набираларимизнинг келажагини ўйлашимиз керак. Ўтган асрларнинг фожиавий хатоларини такрорлашга йўл қўймай, дунёни урушдан астойдил сақлаб қолиш учун бутун дунё ҳукуматлари, сиёсатчилари, олимлари, тадбиркорлари, санъат арбоблари ва миллионлаб одамларининг куч-ғайратини жалб этиш керак”, – деб таъкидлади Қозоғистоннинг тўнғич Президенти ўзининг “Жаҳон. ХХI аср” манифестида. 

2015 йил сентябрда ўтган БМТ Бош ассамблеясининг 70-сессиясида сўзлаган нутқида Н. Назарбаев ХХI асрда ядровий қуролсиз дунёни барпо этишни инсониятнинг асосий мақсадига айлантиришга даъват этди: “Қозоғистон – ядровий полигонни ёпган ҳамда ҳажми жиҳатидан тўртинчи ядровий қурол-яроғдан ўз эрки билан воз кечган, шунингдек, Марказий Осиёда ядросиз минтақа тузган тарихдаги тўнғич давлатдир. Ядровий қуролсиз ҳудудни дунёнинг бошқа минтақаларида, шу жумладан, Яқин Шарқда қуришни маъқул кўрган Қозоғистоннинг тўнғич Президенти “Ер юзидаги ҳар бир одам ядровий синовларни тақиқлашга ўз ҳиссасини қўша олади ва шундай бўлиши шарт”, деб жаҳон антиядровий ҳаракатини тузишни тавсия қилди. 

ЯСОТТ конференциясининг иштирокчилари собиқ Семей ядровий синов полигони ва Курчатов шаҳридаги музейга, кенгаш ядровий синовлар марказига боришди. Конференция иштирокчиларининг Қозоғистон Миллий ядровий маркази раҳбарияти ҳамда ядровий хавфсизлик соҳасидаги ёш мутахассислар билан учрашувлари ўтказилди. 

                  

Авазхон АБДУФАТТОҲ., 2019-11-09, 02:53 42
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.