26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
БМТ Президент қарорини қўллаб-қувватлади

Кўкжайлау лойиҳасини амалга оширишга жарима солиш тўғрисидаги қарор БМТ тарафидан ҳам қўллов топди. 

Яқиндагина Президент Қасим-Жў­­март Тўқаев Кўкжайлау лойиҳасини амалга оширишга жарима солиш тўғ­рисида қарор қабул қилгани маълум. Бугунги кунда ушбу муҳим қарор мам­лакатимиздан ташқари жаҳон ҳам­жа­миятининг алоҳида эътиборига тушди. 

Бу қарор БМТ томонидан ҳам қўллов топди. Давлат раҳбари номига БМТ Бош котиби ўринбосари, БМТ Европа иқ­тисодий комиссияси ижровий котиби Ольга Алгаеровадан хат келди. БМТнинг қадрли вакили Кўкжайлау дарасида тоғ-чанғи курортининг қурилишига тегишли  қарорни қўллашини етказди. “Сизнинг барча қарорларни қабул қилиш чоғида халқнинг таклиф-мулоҳазаларини ино­­­батга олиб, жамоат тингловини юри­­­тиш керак ва қабул қилинадиган чо­­ра-тадбирларнинг аҳамиятини фуқа­­­­роларга ҳар томонлама тушунти­­­риш лозим”, деган сўзингиз менга ўз­­­гача таъсир қилди. Бу концепция Қо­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­зо­ғис­тоннинг шаф­фоф ҳамда ўз фу­қа­­­­ро­­ларининг фаол ролига асосланган қа­рорлар қабул қилиш тамойилининг олға суриш устуворлигини кўрсатади”, деб ёзади Ольга Алгаерова.  

Давлат раҳбарининг қарори жаҳон ҳамжамияти томонидан “жамиятни ташвишлантирганини эътиборга олиб, тузилган самарали қарор” сифатидагина эмас, давлатимизнинг экология со­ҳасидаги халқаро вазифалар, шунинг­дек, Орхус конвенцияси қоидаларига риоя қилиш сифатида қабул қилингани жуда муҳимдир. 

Мазкур халқаро ташкилот мамлакат ривожига қўллов кўрсатиш учун Қозо­ғистон билан тиғиз алоқа ўрнатиш ниятида”.

 

 

Казправда кz., 2019-11-12, 05:23 106
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.