26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Оталар мактабини ташкил этиш – давр талаби

Туркистон вилоят фахрийлар кенгаши йиғилишида  ви­лоят ҳокими ўринбосари Сакен Қалқаманов, Х. А. Яссавий номи­даги ХҚТУ президенти Бўлатбек Абдирасилов, вилоят фах­рийлар кенгаши аъзолари ҳамда таълим соҳаси ходимлари иштирок этдилар. Тадбирни кенгаш раиси Женисбек Мау­ленқулов очди.  Унда дастлаб “Оталар мактаби”ни ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди. С. Қалқаманов отанинг жамиятдаги ўрни юқори эканлиги, бу борадаги ишларни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

– Айни вақт вилоятда бир неч­та лойиҳалар амалга оширил­моқда. Барчаси яхши натижалар бермоқда. Ўқувчилар уйлари вилоятнинг барча туманлари ва шаҳарларида қурилиши ва дарсдан ташқари пайтларида ўқув­чилар билан ишлаш керак. “Оталар мактаби” лойиҳаси ҳам бо­­лалар тарбиясига катта таъсир кўрсатади. Биз қўллаб-қув­ват­лашга тайёрмиз, – деди Сакен Амангелдиули.

 Б. Абдирасилов болалар тарбиясида бош “қаҳрамон” ота бўлиши кераклигини, шунингдек, оталар мактаби тарбиясини уни­верситетнинг ўқув жараёнига жорий этишни режалаштириб қўйганини айтди.

Ҳозирги кунда вилоятга қа­рашли барча туман ва шаҳарлар мактабларида “Оталар мактаби” ташкил этилган. Асосий мақсад – ўсмирлар тарбиясини тўғри йўлга қўйиш, урф-одатлар ва мил­лий қадриятлар тарғиботини кучайтириш. 

Вилоят инсон салоҳиятини ривожлантириш бошқармаси раҳ­бари Р. Жўлаев йил охирида Тур­кистон вилоятида ота-оналар ҳамжамияти тузилишини бил­дирди. Унинг таркибидаги тур­ли ташкилотлар бевосита бола­ларни тарбиялаш билан шуғул­ланади.

Тадбирда фахрийлар билан яқиндан иш олиб борган Х. А. Яссавий номидаги ХҚТУ пре­зиденти Бўлатбек Абди­раси­лов “Ел ағасы” унвони би­лан тақдирланди. Давлат дас­тур­­­ларини амалга оширишда фаол иштирок этаётган кенгаш аъзо­ларига ташкилотнинг фах­рий ёрлиқ, диплом ва ташак­кур­но­малари топширилди.

 

Майсара САФАРОВА., 2019-11-12, 05:34 97
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.