26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Фуқаролар арз-шикояти тингланди

“Nur Otan” партияси филиалининг Туркистон вилояти жамоатчилик қабулхонасида вилоят маслаҳати депутати Зуппархон Чолдонов фуқароларни шикоят ва илтимослари бўйича қабул қилди. 

Бўстонлиқ қишлоғидан  келган Гулнора Ибодуллаеванинг Ўранғай қишлоғига 150 ўринли янги мактаб қурилиши ҳақидаги таклифини тинглаган маслаҳат депутати  бино сметаси тайёрлиги, келаси йили бюджетдан маблағ ажратилиб, тендер эълон қилинишини айтди. Шунингдек, “Ўттиз йиллик” аҳоли манзилидан келган Алишер Абдукаримов қурилиши бошланган иншоотга қўшимча маблағ ажратилишига кўмаклашишни илтимос қилди.  Бугунги кунда қурилиши 98 фоиз битган янги мактабни З. Субат ўғли ўз назорати остига олишини, декабрь ойигача  тегишли бошқармалар билан иш олиб бориб, масалани ҳал қилишини таъкидлади. 

Жамоат қабулига келган Хуршид Шаропов  Эски Иқон қишлоғи Маданият уйида иситиш тизимининг йўқлигини, ходимларнинг қиш ойларида ишлаши қийинлигини билдирди.   Маданият уйи директори кўтарган масала бир неча йиллардан буён долзарб бўлиб келаётганини инобатга олган маслаҳат депутати  тегишли маҳкамаларга мурожаат қилиб, смета тайёрлаш, қанча маблағ кетишини ҳисоблаб, ёрдамлашишини маълум қилди. 

 Д. Эшбоева ва  З. Абдуғаниевалар эса манзилли ижтимоий ёрдам ололмаганларидан шикоят қилишди. Бу масала тегишли ташкилотга йўлланди. 

– Бугунги жамоат қабули вилоятимиздаги қатор долзарб масалаларнинг ҳал этилишига сабаб бўлди. Жойлардаги деҳқончилик, ёритиш ва иситиш тизимлари, уй- жой ва мактаблар қурилиши, шунингдек, ПУИД-2 лойиҳаси асосида  қазилаётган ариқларни битказиш каби масалалар назоратга олинади, – деди вилоят маслаҳати депутати З. Чолдонов.

 

 

 

"Жанубий Қозоғистон" мухбири., 2019-11-14, 03:06 557
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.