26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ҚОЗОҒИСТОН – ТУРКИЯ: САМАРАЛИ ҲАМКОРЛИК ДАВОМ ЭТАДИ

Истанбул шаҳрида Қозо­ғистон Республикаси Бош вазири Асқар Мамин, Тур­­­­кия Республикаси Прези­­­ден­­­­­­­­­­­­­­тининг ўринбосари Фуат Ўқ­­­­тай, тараққиёт жам­ғар­малари, савдо палаталари раҳ­барлари, икки мамлакат тад­биркорлари иштирокида қо­зоқ-турк биз­­­­­­­­­­­­­­­­­нес форуми ўт­ди. Ун­да мин­­­­тақа раҳбари Ўмир­зақ Шўкеев раҳбарлигидаги Тур­кистон ви­­­­­­­­­­лояти делегацияси ҳам қат­­­нашди.

Форумда мамлакатимизнинг сармоя­вий имкониятлари таништирилиб, энер­гетика, машинасозлик, химия, тоғ-кон, металлургия, енгил саноат, қишлоқ хўжа­лиги, молия соҳаларида ҳамкорликни ку­чай­тириш масалалари муҳокама қилинди.

2020-2021 йиллар оралиғида Тур­­кистон вилоятида турк сармоядорлари иштирокида 493,7 миллион АҚШ доллари қийматидаги 15та сармоявий лойиҳани амалга оши­риш ва 5 мингга яқин янги иш ўринини очиш режалаштирилмоқда. Буни Туркистон вилояти ҳокими Ў. Шўкеев Туркиянинг энг йирик холдинглари раҳ­­барлари қатнашган учрашувда айтди.

– Туркия ва Туркистонни қадимий тарихий илдизлар, маънавий маслак­лар боғлаб туради. Бугунги кунда Тур­кия нафақат ви­лоятимизнинг, бал­ки Қозоғистоннинг стратегик ва ишонч­ли ҳамкори. Туркистон шаҳрини ри­­­­­вож­­лан­­­тиришда қозоқ-турк компа­ния­­ла­рининг ўрнини алоҳида таъкид­лагим ке­лади. Шаҳарда халқаро аэропорт ва бош­қа му­­­­­­ҳим иншоотларни айнан турк ком­па­­­ниялари қурмоқда, – деди Ўмирзақ Ес­тайули.

Таъкидлаш жоизки, Туркистон шаҳ­рида қардош давлат қўллови билан хал­­­­­қаро аэропортдан ташқари иссиқхона, тайёр металл буюмлар корхонаси, ту­­­­­ризм колле­жини қуриш сингари йирик ло­­­­йиҳалар йўлга қўйилган. 

Форум доирасида Туркистон вилояти ҳокими турк сармояси иштирокида Шарқ бозори, савдо маркази ва меҳмонхона қурилиши, паст кучланишли кабель иш­лаб чиқариш бўйича 3та меморандум имзолади. Sembol Construction, Ta Group ва KastroKablo компаниялари билан мемо­рандумнинг умумий қиймати 200 миллион АҚШ долларини ташкил қилади.

Форумда, шунингдек, туркиялик иш­би­лармонлар иштирокида G2B шак­лида уч­рашувлар ўтди. Умуман олган­да, турк сар­моядорлари Туркистон ви­­­­лоятининг сай­ёҳлик ва саноат соҳа­ла­­­рини сармоялашга қизиқиш билди­риш­ган. Ҳамкорликни янада кучайтириш мақсадида улар Тур­кис­тон­га сафар уюш­ти­­радилар. Турк ишби­лар­монларининг 2019 йилда Қозоғистонда 2,9 млрд. дол­ларлик 18та лойиҳани амал­га оширгани икки мамлакат самарали ҳам­корлигининг ёрқин далилидир.

 

 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2019-11-16, 04:44 513
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.