26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Болалик ўғрилари

* Долзар муаммо

Бугунги авлоднинг тақдири башариятнинг ривож­ланган даврига тўғри келди. Қайси соҳада бўлмасин, одамга зарур нарсаларнинг барчаси ҳозиру нозир. Бу, бир томондан яхши бўлса, иккинчи томондан авлод тар­­­­­­биясига ўз таъсирини теккизмай қўяётгани йўқ.  Бунга мисол: замо­навийлашамиз, деб бола тарбиясидаги миллий қад­­риятлардан йироқлашиб бораяпмиз ёки халқимизнинг асл ўғлони Б. Мўмишули айтганидай, алла айтмайдиган оналар, эртак сўзлаб беролмайдиган бувилар, шажара билмайдиган боболар кўпайди. 

Онгда моддий бойлик­­­­ларга мойил­ликнинг ку­ча­йиши оқибатида маъна­вий қадриятлардан узоқ­лашиб, бола тарбиясида ўр­ни тўлмас нуқсонларга йўл қўйилмоқда. Ёшлар ўз туғилган кунларини ёки бошқа тантаналарни қим­мат тўйхоналар ва қаҳва­хоналарда ёки ҳордиқ мар­казларида нишонлашни одатга айлантирди. 

Шундай пайтларда қим­мат авто­­­машиналар ёллаб, сайиллар уюштириб, қо­нунга хилоф ҳаракатлар қил­моқда. Болаларнинг қўлида 200-500 минг тен­гелик смартфонларни кўриш мумкин. Уларнинг ман этилган ахбо­рот­­­­­­­­лар­ни тинглаши, ҳали ях­ши-ёмоннинг фар­қига бор­май­диган ўспи­рин­лар­нинг ундан фойда­ланиши ҳамда уни ихлос билан қабуллаши пировардида ўлимга олиб келмоқда. Хавфли сайтларга кириб кетган ўсмирлар кеча­лари ухламайди, дарсда хаёли паришон ҳолда ўти­ради, уларнинг руҳияти бузилиб, ўз ҳаракатлари учун онгли равишда жавоб бе­­­­ролмайдилар. 

Ота-оналарнинг бола тарбиясига ўз даражасида эътибор қаратмаётгани, кун бўйи қаерларда, ким билан юрганлигини сўраб-суриштирмаслиги туфай­ли ўс­­мирлар орасида ҳуқуқ­­бузарлик ва салбий ҳара­катлар кўпайиб бормоқда. 

Болаларнинг узлуксиз келаётган ахборотлар оқи­мидан кўр-кўрона, ўз­бо­­­­­­­шим­чалик билан фойда­ланиши оқи­­батлари кўз­га яққол таш­ланади. Бунга жамиятни ташвишлантираётган “Ти­хий дом”, “Синий кит” каби ўйин­ларни мисол қилиб келти­риш мумкин.

Кеча устозини улуғлаган авлоднинг бугун май­да­лашиб кетиши, ҳар хил туҳ­­матлар уюштириб, муал­лимга қўл кў­тариши, суд­га етаклаши сингари мисли кўрилмаган нохуш ҳолатлар ҳам кишини ўй­­­­­­­­­лашга мажбур қилади. 

Ҳурматли ота-оналар! Ав­лодимиз онг­ли, қизимиз иболи, ўғлимиз улуғ бўл­син десак, кечаги Абайдай, Шў­­қон­дай, Мух­тардай, Ту­­­­­­­­­­­­­рар­дай шахсларни тар­биялаб етиштирган миллий қад­рият­ларга амал қи­лайлик.

Агар авлод келажаги учун ғам есак, боламизнинг қимматбаҳо смартфон олиб юришига чек қўяйлик. Уй­даги ижтимоий тармоқда  қа­­­­­­­­чон, қандай алоқада ўти­риб, қандай маълумот ола­ётганини қаттиқ назорат қи­лайлик. Бола қўлига од­дий телефон ушлатайлик.

Болаларимизни ҳар то­мон­лама ривож­лантириш учун уларнинг турли спорт, ҳу­нар ва бошқа тўгаракларга қатнашини ҳамда у ердаги дўстлари ким эканини дои­мо назарда тутайлик.

 Бола дегани –  навниҳол, қандай парваришласак, шун­дай ўсади. Шу боис­дан улар­нинг ёнида кўпроқ бў­либ, ички дунёсига назар таш­­лайлик, уларга сир­дош дўст бўлайлик.

Яхши ўқувчи деганимиз – жавоб­гарликни ҳис қила­диган бола. Шундай экан болаларнинг ўзлашти­риши­ни мунтазам текшириб, мак­таби ва устоз­лари билан уз­луксиз алоқада бўлайлик. Тарбияда йўл қўйилган ха­толикни мак­табдангина из­ламай, таълим ва тар­бия бе­раётган устозни улуғ­лаш­ни ўргатайлик.

Бола тарбиясидаги асо­­сий жавобгар­лик, ота-она­лар, ўзимизда эканини дои­мо ёдда сақлайлик.

 

  

Г. ДИХАНБАЕВА., 2019-11-16, 04:51 587
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.