26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
2023 йилгача 4 миллиондан зиёд кўчат...

Туркистон шаҳрининг экологик аҳволини барқарорлаштириш ҳамда қулай иқлимни қарор топтириш мақсадида вилоят ҳокимлигининг ташаббуси билан ҳафта сайин шанбалик ўтказилмоқда.

Вилоят маркази 32 мавзега ажратилиб, уларда кўка­лам­зорлаштириш, ободон­лаш­ти­риш ишлари олиб борил­моқда. Нав­батдаги шанбалик вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармаси, Nur Otan партияси Туркистон вилоят филиали ва ноҳукумат ташкилотлар ҳамда кўнгилли ёшлар ташаббуси билан ўтди. 

Тадбирни қўллаб-қувватлаб, қадимий шаҳарни яшил белбоғ билан ўрашни мақсад қилган вилоят ҳокимининг ўринбосари Улан Тажибаев, вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармаси, 16та ту­ман, шаҳардан 22та НҲТ, кўнгилли ёшлар, Nur Otan партияси ви­лоят филиали ва Jas Otan ёш­лар қаноти, Туркистон вилоят Қозоғистон халқи Ассамблеяси, вилоят этномаданият бирлаш­малари ўз ҳиссаларини қўшди. Шанбалик қатнашчилари Қо­рачиқ ўзани ҳудудида мах­сус кўкаламзорлаштириш ишла­рини олиб бораётган 5та участ­када терак экиб, суғориш иш­ла­рига бош-қош бўлдилар. Кўка­ламзорлаштириш лойиҳасига  му­вофиқ, жорий йилда 180 минг туп кўчат экиш режалаштирилган бўлса, бугунги кунда шундан 130 минг донаси ўтқазиб қўйилди.

Шаҳар ташқарисида барпо эти­ладиган “Яшил белбоғ”да 2019-2022 йилларда 7700 га. ҳудудга 3,5 млн. туп, шу жум­ла­­дан,  2019 йилда 628 минг туп, 2020 йилда 1 млн., 2021-2022 йилларда 1,9 млн. туп тур­ли кўчатлар экиш ре­­жалаш­тирилиб, бу вазифа ви­лоят та­биий захиралар ҳамда та­­биатдан фойдаланишни соз­лаш бошқармасига юкланган. Яшил белбоғ барпо этиладиган ҳу­дуднинг 572 гектарига баҳорда 160 минг туп кўчат ўтқазилди. Қолган 1428 га. ҳудудда ҳозирги кунда 468 минг туп турли кў­чатлар (қайрағоч, қарағай, кали­­­­форния тераги, жийда, ўрик, ол­ма, олча ва бошқа.)ни экиш иш­лари бошланди.  

 

 

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати., 2019-11-19, 05:29 727
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.