26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ушалган армон...

Туркистон вилояти Оқсувкент қишлоғида инсульт олган хотин-қизларга мўлжалланган “Возрождение” соғломлаштириш мажмуаси ўз фаолиятини бошлади.

Мажмуа мутахассислари Оқсувкент қишлоғидаги инсультга чалинган аёл­ларга таянч-ҳаракат функциялари, ало­қа қобилиятларини тиклаш ва янги тур­муш тарзига мослашишлари учун реа­билитация хизматларини кўрсатишни олдиларига мақсад қилиб қўйишган.

Лойиҳанинг мувофиқлаштирувчиси Насиба Холхўжаеванинг тарихи соғ­лом­лаш­тириш мажмуасини очишга асос бўл­­ди. Насиба талабалик даврида ин­сульт олганди. Бу дард билан курашда таж­рибаси мўл қиз Сайрам туманида “Generation” жамоат бирлашмаси билан ҳам­корликда ушбу марказни очишга му­ваффақ бўлди.

– Менинг бу дардга чалиниб, у билан курашган кун ва ойларим ҳаётимдаги энг серташвиш дамлар бўлди. Бироқ бу маккор дардни  сабр-қаноат билан, бардош билан енгиб ўт­­­­­­­­­дим. Бугун бахтли она, суюкли ёрман. Энг муҳими ва кела­жакдаги орзуим – менга ўхшаб дардга ча­линган аёлларга ёр­дам бериш эди. Ва ёрдам бера олишимга ишонардим. Биз­нинг “Возрождение” ло­йи­ҳамиз мана шундай дунёга келди, – дейди Насиба Хол­хўжаева.

“Samruk-Kazyna Trust” ижтимоий ло­йиҳаларни ри­вожлантириш жамғармаси амалга ошираётган “Әре­кет” лойиҳаси мақсадга эришишда айни муддао бўлди. Лойиҳа ижтимой тадбиркорликни ри­вож­лантиришга йўнал­тирил­ган, у 2019 йилнинг ёзида “Generation” ЖТ ижтимоий тад­­биркорликни амалга оши­риш грантини (3 млн. тенге) ютиб олди. Бу маблағга соғ­ломлаштириш мажмуаси учун ке­ракли барча жиҳозлар ва моддий база сотиб олинди. Ушбу марказда даволаш ҳамда жисмоний тарбия машқлари, таянч-ҳаракат функциялари ва массаж курслари олиб борилади. Тажрибали, малакали мутахассислар беморларни соғломлаштиришда парҳез ва сув ичиш режимларини назорат қилиб, бепул массаж хизматларини кўрсатишади. 

– Ижтимоий тадбиркорликни ри­вожлантириш бўйича “Әрекет” лойи­ҳаси туфайли минтақаларда жа­миятга фойда келтирадиган турли лойиҳаларнинг татбиқ этилаётгани қувонарли ҳол. “Воз­рождение” соғ­лом­лаштириш маж­­муаси – бу амалдаги ижтимоий тадбир­корлик намунаси. Биринчидан, ин­сульт олган аёлларга ёрдам кўрсатиш ор­қали ижтимоий муаммо ҳал этилади. Иккинчидан, жамо­ат бирлашмаси тў­ловли хизмат­­лар кўрсатиш орқали мо­лиявий бар­қарорликни таъминлайди ва кела­жакда грантлар ҳамда ижтимоий буюрт­ма­ларга камроқ муҳтожлик сеза­ди, – дейди “Samruk-Kazyna Trust” жам­ғармаси вакиласи Жанар Жақ­силиқова.

Лойиҳанинг 9 ойида соғломлаштириш мажмуаси инсульт олган 30 нафардан зиёд хотин-қизларга бепул хизмат кўр­са­тишни режалаштирган. Бунда аҳо­ли­нинг ижтимоий заиф гуруҳлари ва­килларига алоҳида эътибор қаратилади.

Туркистон вилоят соғликни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, 2019 йилнинг 9 ойида 702 нафар аёл ин­­­­­­­­­­­­сультга чалинган. Статистика бўйича инсультдан кейин одамларнинг 80 фоизи меъёрий ҳаётга қайтиши мумкин, шу билан бирга инсульт одам ўлимига ёки ногиронликка олиб ке­ладиган касалликлар орасида иккин­чи ўринда туришини ҳам унут­маслик керак. Хасталикнинг юз бе­риш са­баблари хилма-хил, шу боис шифо­кор­лар мутахассислар мас­лаҳа­тини тинглаш, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш ҳамда ушбу маккор касалликдан қутулишга ҳаракат қилишни маслаҳат берадилар.

Мажмуанинг очилиш маросимида Оқсувкент қишлоқ округи ҳокимининг ўринбосари Р. Турабаев, Nur Otan пар­тияси раисининг ўринбосари У. Йўл­дошев ва туман инсульт маркази мудири О. Ирисқуловлар мажума жамоа­сига кел­гуси фаолиятида муваф­фақиятлар тиладилар.

 

 

Мухтабар УСМОНОВА., 2019-11-19, 22:21 1575
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.