26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тошкент чорлар дўстларни яна...

Ўтган ҳафтанинг жума куни Тошкент шаҳридаги Ёзувчилар уйида яқинда нашр қилинган “Ҳой-ҳой ўлан, жон ўлан...” ҳамда “Жанубий Қозоғистон вилоят ўзбек маданият марказига – 25 йил” китобларининг тақдимоти ўтди. Қозоғистон халқи Ассамблеяси раисининг ўринбосари – Қозоғистон Республикаси Президенти Маъмурияти Қозоғистон халқи Ассамблеяси Котибиятининг мудири Жансейит Туймебаевнинг Ўзбекистонга сафари доирасида уюштирилган мазкур тадбирда икки қардош халқ зиёлилари – олимлар, шоирлар, ёзувчилар, санъаткорлар, миллий маданият марказлари ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этишди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг мажлислар зали фойесида ташкил этилган қо­зоғистонлик ўзбек ижод­кор­ларининг китоб кўргаз­маси шу куни тадбирга узоқ-яқиндан келган меҳмонлар эътиборини   тортди. 

Ўзбекистон Фанлар акаде­мияси вице-президенти Баҳром Абдуҳалимов тадбирни кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистонда Қозоғистон йили доирасида ўта­ётган тадбирларга қисқача тўхталди ва дастлабки сўз­ни делегация раҳбари Ж. Туй­мебаевга берди. 

У Қозоғистоннинг Тўнғич Президенти Н. Назарбаев ва Ўзбекистон Респуб­ликаси Пре­­зиденти Ш. Мирзиёев­лар­нинг ташаббуси билан 2018 йилда – Қозоғистонда Ўз­­бе­кистон йили, 2019 йилда эса – Ўзбекистонда Қозоғистон йилининг ни­­­­шон­ланаётганлигини, шу кунгача, режага мувофиқ, кўплаб маданий-маърифий тадбирлар уюштирилиб, мазкур сана муносабати билан бир неча китоблар чоп қилинганини айтди.

– “Жанубий Қозоғистон” ви­­лоят ижтимоий-сиёсий га­зе­таси ташаббуси билан чоп этил­ган Қозоғистон Рес­пуб­ли­­­касининг Тўнғич Президенти Н. Назарбаевнинг “Элбоши Мак­­­тублари – тараққиёт кафо­лати” китоби бу борадаги дастлабки қадам бўлган эди, – дея таъкид­лади Жансейит Қансе­йит­ули. – Бу йўналишдаги иш­­лар жорий йилда ҳам давом этмоқда. Қо­зоғистонлик ўзбек­ларнинг халқ оғзаки ижо­ди на­муналари жам­ланган маз­кур китоб ҳам нав­батдаги қа­дамдир. Шимкент шаҳри, Қар­­ноқ, Эски Иқон, Ман­кент, Қо­ра­­булоқ, Сайрам, Қо­рамурт қиш­­­лоқларидаги лапар ижро­чи­ларидан ёзиб олинган халқ оғзаки ижоди намуналари ки­ритилган тўплам нафақат фоль­клоршуносларни, балки кўпчиликни қизиқтириши табиий...

Сўнгра, у Ўзбекистондаги қо­­зоқ миллий маданият мар­кази жонкуярларининг бир гу­ру­ҳини, шунингдек, мазкур ки­­тобни нашрга тайёрлашда жон­­­бозлик кўрсатган лойиҳа раҳ­бари – А. Пратов, муҳаррир­лар – Б. Турдиқулов ва З. Мўмин­­жонов, ношир – А. Маҳам­ме­дов, таржимонлар – М. Сафа­рова, Н. Тўремуратов, са­­­­ҳи­­­­­­­фа­­ловчи-дизайнер О. Мў­мин­­­­­­­­­­­­­­жо­­новни Қозоғистон хал­қи Ас­­сам­блеясининг ташак­кур­­но­ма­лари билан тақдирлади.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюш­масининг раиси Сирожиддин Саййид мазкур саналар дои­расида ўтган тадбирлар нати­жасида икки қардош халқ ора­сидаги маданий ва маъна­вий, адабий алоқалар янада мус­таҳ­камланаётганини таъкидлаб, ўз­бек адабиётининг дарға­лари­дан бири Ғафур Ғуломнинг маш­ҳур шеърини ўқиб берди.

Шундан сўнг Ж. Туймебаев, С. Саййид, Б. Абдуҳалимов, И. Ҳо­­шимжонов алвон тасмани қирқиб, “Ҳой-ҳой ўлан, жон ўлан...” ҳамда “Жанубий Қо­зо­­­ғис­тон вилоят ўзбек маданият марказига – 25 йил” китоб­­ла­рининг дастлабки нусха­­ла­рини йиғилганларга тақдим қилишди.

Ўз навбатида минбарга чиқ­қан Ўзбекистон Фанлар ака­демияси ўзбек тили, ада­биё­ти ва фольклори инс­­титути директори, про­фессор Ни­зо­мид­дин Маҳ­му­дов, шунингдек, йирик фольклор­шунос олим, филология фанлари доктори Маматқул Жўраев “Қозоғистон ўзбекларининг халқ оғзаки ижоди” тўпламининг нашр қили­ниши фольклоршуносликка қў­шилган муносиб ҳисса эканини таъкидлашди. 

Ўзбекистон халқ шоири Му­ҳаммад Али китобнинг аҳа­мия­тига тўхталар экан, қуйма сатрлар намунаси сифатида “Ёр, ёр...” лапарини ўқиб бер­га­нида залдагилар бир қалқиб ту­шишди. 

Таниқли жамоат арбоби Рў­зақул Холмуродов:

– Халқ оғзаки ижоди – бе­­баҳо меросимиз, жумладан, ла­парлар ҳам унда ўзига хос ўринга эга. Мазкур китоб халқ ла­парларини ўрганиш бо­расида эътиборга лойиқ иш, Қо­зоғистон ўзбекларининг фольклор­шунос­лигида муҳим босқичдир, – дея эътироф этди.

Тадбирнинг иккинчи қисми Шимкент шаҳар ўзбек драма театри томонидан тайёрланган концерт дастури билан давом этди. Таниқли хонандалар Т. Ҳасанов, С. Маҳмудов, А. Эр­гашев, Ф. Ҳакимжоновнинг қо­зоқ ва ўзбек тилларидаги қўшиқ­ла­ри, В. Абдураҳмонова ҳамда Д. Раҳмонқулова ижросидаги рақс­лар барчага манзур бўлди.  

 

 

З. МЎМИНЖОНОВ., 2019-11-19, 22:30 1348
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.