26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қизилўрдада ўзбек маданияти кунлари

Дўстлик уйида Қи­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­зил­ўрда вилояти Қо­­­­­­­­­­­­­­­­­­зоғистон халқи Ас­­­самблеясининг қўл­­­­­­­лови ҳамда вилоят ўзбек этномаданият бир­лашмасининг таш­­ки­лот­чилигида “Сир эли – дўст­лик макони” лойиҳаси доирасида Ўзбек тили, ма­данияти ва анъа­налари куни ни­­­­­­­­­­­­­шонланди.

Тадбирда вилоят Ас­сам­­блеяси котибиятининг му­ди­раси Л.Тўрашева, бир­лаш­­­ма бошқаруви аъзолари ва фаол­лари, меҳнат фах­рийлари, та­лаба-ёшлар қатнашдилар.

Байрам арафасида Дўст­­лик уйи фойесида ўз­бек халқининг анъана ва удум­ларини, ма­даниятини ифодаловчи ҳу­нар­мандчилик буюмлари, уй-рўз­ғор асбоб­лари ҳамда мил­лий либос­лари кўргазмаси на­мойиш этилди.

Шунингдек, Шимкент ша­­­­­­­ҳар ўзбек драма театри санъат­кор­ларининг махсус байрам концерти тақдим этилди. Тад­­­бир давомида Л. Тўрашева минтақанинг ривожига сал­моқ­ли улуш қўшган ўзбек этно­ма­­­даният бирлашмасининг бир гу­руҳ фаолларини ташак­­кур­номалар билан муко­фотлади.

“Меҳнатсеварлиги билан Сир элининг ривож­лани­ши­га сезиларли улуш қўшиб кела­ётган тарихи то­мирдош икки халқнинг дўстлик ришта­лари азал­дан мустаҳкам бўлиб кел­ган.

Бугунги байрам кон­цер­тида биз ўзбек биро­дар­ла­ри­­­­­­­­­мизнинг санъатидан таш­қа­ри маданиятини кўз-кўз қи­­­лувчи миллий ҳу­нар­­­мандчи­лик буюмлари кўргаз­маси­ни томоша қи­либ, улар­нинг санъатига тан бер­дик. Фур­сатдан фой­да­ла­ниб, Қаҳҳор Алим ўғ­ли раҳ­барлик қилаётган ўзбек этномаданият бирлаш­ма­сининг фаолларига чин қал­бимдан миннатдорлик бил­дираман”, деди у.

Концертда Шимкент шаҳ­ридан келган ўзбек қўшиқ ва рақс дасталари аъзолари санъат­ларини намойиш этиб, саҳна асарларидан парчалар кўрсат­дилар.

 

 

“Egemen Qazagstan”дан., 2019-11-19, 22:39 973
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.