26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги йилдан МИТСга ўтамиз

Туркистон вилоятининг тиббиёт муассасалари мажбурий ижтимоий тиббий суғурта тизимига ўтишга тайёр. Буни вилоят ҳокимлигида ўтган тезкор штаб мажлисида Туркистон вилоят жамоат соғлигини сақлаш бошқармаси раҳбарияти маълум қилди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ж. Аманбаев раислигида ўтган маж­лисда ҳудуддаги мажбурий иж­тимоий тиббий суғурта (МИТС) тизи­­­­мини татбиқ этишга тайёргарлик масаласи муҳокама қилинди. Янги тизим 2020 йилдан тўлиқ ишга тушади. 

Мажлис давомида баъзи туман­ларда бу масала бўйича аҳоли ора­сида тушунтириш ишлари тегиш­ли даражада юритилмаганлиги ай­тилди. 2020 йил­­­нинг 1 январидан меҳнат қилаётган ҳар бир ходим ўз даромадининг 1 фоизини ой сайин суғурта жамғармасига ўтка­зади. “Иж­­­­­­­­тимоий тиббий суғурта жам­ғармаси” Туркистон вилоят бўли­­­­­ми­нинг маълумотига кўра, янги тизим би­лан вилоят аҳолисининг 82 фоизи қамраб олинган. Норасмий, ёлланма ишчилар, барқарор даромади бўл­маган фуқаролар ижтимоий суғурта жамғармасига ой сайин 2525 тенге ўтказиб туришлари шарт. Туман ва қишлоқ аҳолиси учун бадал миқдори икки баравар оз. 

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз­ки, МИТС иш бошлагач, бепул тиб­­бий ёрдам тўхтаб қолмайди. Ян­­­ги тизимнинг афзаллиги шундаки,  у кон­­­­­сультатив-диагностика ёрдами, шу жумладан, қиммат лаборатория хиз­мати турлари, беморларни дори-дармон билан таъминлаш, тиббий реабилитация ва мижоз соғлигини тиклашга йўналтирилган даволаш турларини ўз ичига олади. 

Болалар ва нафақадорлар, УВУ фахрийлари, кўпболали оналар, но­гиронлар ва суд ҳукми билан жазо­сини ўтов­чилар учун тиббий суғурта жам­ғармаси давлат томонидан молия­лаштирилади.

 

 

 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2019-11-21, 04:46 531
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.