26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Маданий дастурда

Астанадаги Қозоғистон Миллий музейида ЭКСПО-2017 халқаро кўргазмаси доирасида «Император Цинь Шихуанди(таржимаси – биринчи император)нинг терракота армияси» кўргазмаси очилди. 

– Ушбу кўргазма Марказий Осиёга биринчи марта келтирилди. Астанада ЭКСПО ўтмоқда ва биз айнан унинг доирасида ўз мада­ниятимизни намойиш қилиш­ни истадик. Умид қиламанки, уш­бу қадам Қозоғистон ва Хи­той ўртасидаги маданий муноса­бат­ларни мустаҳкамлашда ўзига хос кўприк бўлади, – деди Шэньси вилояти маданий ёдгорликлар бош­қармаси директори Чжао Рунг.

Агар Хитой жангчилари ва улар отларининг тўлиқ ўлчамдаги 8099 та терракота ҳайкалини  1974 йилда Сиань шаҳридаги император Цинь Шихуанди мақбараси ёнида бир деҳқон топмаганида бу сир, балки, ҳеч қачон очилмаган бўларди. У ер қазилаётганда белкураги  бир ҳайкалга тегади. Шу вақтгача беш хандақдаги ҳайкаллар қазиб олинган.  

Бир хандақда 6 мингга яқин отлиқ ҳайкал бўлса, иккинчисида 1300. Учинчи  хандақдан 68та ҳайкал топилган. Ҳайкалларнинг оғирлиги 135дан 270 килограм­мгача. Улар­нинг  ҳар бири инди­видуал тарз­да ясалган бўлиб, бирининг юзи бошқасиникига ўхшамайди. Олим­лар бу ҳайкаллар милоддан аввалги 210-209 йилларда ҳукмронлик қилган  император буй­руғи билан ясалганини аниқлашган. 

Демак, Хитой марказидаги маз­­­­­­кур шаҳарнинг тарихи 3000 йил­дан ошади. Айрим манбаларга қараганда, бир вақтлар у аҳоли сони ва ҳудуди жиҳатидан нафақат Чин юрти, балки бутун дунёдаги энг йирик шаҳар бўлган. Шу билан бирга, Хитой императорларининг ўн уч сулоласи даврида мамлакат пойтахти мақомини эгаллаган. 

Бугунги кунда «Терракота ар­мияси» ЮНЕСКОнинг Бутун­жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган. «Цинь сулоласи ҳукмронлик қилган давр Хи­той империясининг энг ёрқин даврларидан бири ҳисобланади. Бу пайтда  иқтисодиёт, маданият, бошқа давлатлар билан муно­­сабатлар ривожланган. Шунинг учун биз  қозоғистонликларнинг  Хитой мероси ва маданияти ҳа­қида билишлари учун терракота жангчилари орқали ўз тарихимизни сўзламоқчимиз”, – деб қўшимча қилди Чжао Рунг.

«Терракота армияси» – ХХ аср­нинг энг йирик археологик топи­лмаси жаҳоннинг 40га яқин дав­латида намойиш қилинган. Қозоғистондаги кўргазма билан бир вақтда мазкур «армия» Германия ва АҚШда ҳам намойиш қилинмоқда. Астаналиклар ва меҳмонлар ушбу антиқа ҳай­калларни Қозоғистон  Миллий музейида 10 сентябргача томоша қилишлари мумкин.

 

 

 

«Жанубий Қозоғистон» мухбири, 2017-06-16, 20:28 252
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.