26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистонда ногиронлар ишга қандай жалб этилади?

Қозоғистон  ҳукумати  ногиронлиги бор фуқароларни иш билан таъминлаш даражасини 30 фоизгача оширишни мақсад қилган.  Бунинг учун ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги бугунги вазиятни таҳлил қилиб, жаҳон тажрибасини ўрганиб, ногирон шахслар, НҲТ ҳамда иш берувчилар билан  қатор учрашувлар ўтказди. Натижада ногирон фуқароларни иқтисодий хизматга жалб этишга тўсиқ бўлаётган асосий масалалар ҳамда ҳал этилиши лозим  вазифалар аниқланди.

Яқинда Алматида ўтган ногиронларни ижтимоий му­ҳофазалаш соҳасидаги му­­­­­вофиқлаштириш кенга­­ши маж­лисида сўзга чиқ­қан ҚР Меҳнат ҳамда аҳо­лини иж­тимоий муҳо­фаза қилиш ва­зири Бир­жан Нуримбетов 2025 йилгача Ногиронларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ҳам­да турмуш тарзи си­фатини ошириш юза­сидан Миллий режани амалга ошириш дои­расида кел­гуси йилларда ни­малар қилиш кераклигини  атроф­лича баён қилди.

Биринчи вазифа – ногирон фуқа­роларни меҳнат бозорига сифатли тайёрлаш. Ушбу йўналиш бўйича но­гиронлар ҳуқуқлари борасида факт­лар базасини ташкил этиш режалаш­тирилмоқда. Ногиронлар ишлай ола­­­­­­­­диган касблар харитаси тай­ёр­ла­­­­­­­­на­ди. Шунингдек, “Рақамли Қ­озо­­ғистон” дастури доирасида IT-кў­ник­ма­ларига ногиронларни ўқитиш режа­­лашти­рилмоқда, бу улар­га дас­турлаш, ўз бизнесини ривож­ланти­риш, электрон тижорат ва бошқа ишлар билан шуғул­­ланиш имконини беради.

Барча минтақаларда 18 ёшдан ош­ган ногиронлар касбий қобилиятини шакллантириш билан шуғулланадиган реабилитация марказлари фаолият юритади. 2020 йили 3та, 2021 йили яна 3та реабилитация марказини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, давлат ижтимоий буюрт­маларини жонлантириш эвазига хусу­сий реабилитация марказларини ривож­лантириш юзасидан тадбирлар амалга оширилади. 

Иккинчи вазифа – ногиронлиги  бор кишиларнинг тадбиркорликка ишга жойлашуви ва унда иштирок этишини кўзлайди. Асосий механизм “Меҳнат” давлат дастури бўлади, унинг доирасида йил сайин камида 15 минг ногиронни ишга жойлаштириш режаланмоқда. 2020 йили ногиронларга 500та кичик насия ҳамда 380та грант, 2021 йили 550та кичик насия ва 420та грант ажратиш режаланмоқда.

Бундан ташқари, иш ўринларини ташкил этишни субсидиялаш механизми  қайта кўрилиб чиқилади. Андазалар соддалаштирилади, бунинг натижасида 2021 йилдан бошлаб камида 200 махсус иш ўрнини субсидиялаш бошланади, деб режалаштирилмоқда. 

Учинчи вазифа – ногиронлар самарали бандлигини таъминлаш учун имкон яратиш. Бу йўналишда но­ги­ронларни ижтимоий мослаштириш ва реабилитация бўйича қабул қили­наётган тадбирлар ҳақида ахборот бериш, батафсил тушунтириш тадбирлари олиб борилади.

Ногиронларга 111та колл-марказ, аҳолини иш билан таъминлаш мар­каз­ларининг алоқа рақамлари, шунингдек, эшитиш ва сўзлаш қобилияти бузилган кишилар учун фойдаланишга қулай мес­сенжерлар орқали маслаҳатлар бе­рилади.

Ногиронларга товарлар ва хизмат­ларни ўз хоҳиши билан танлаш ҳуқуқини бериш учун келгуси йилдан бошлаб, Amazon ва Alibaba каби сервис хизматлар тартиби доирасида ижтимоий хизматлар портали жорий этилади. Бу 338 минг хизмат ва реабилитация ускуналарини тавсия қилиш муддатини қисқартириш имконини беради ҳамда 101 млрд. тенгега яқин маблағни ўзлаштириш шаффофлигини таъминлайди.

Тўртинчи вазифа – ногиронликнинг олдини олиш ҳамда огоҳлантириш. Ушбу йўналиш доирасида Қозоғистонда халқаро Ижтимоий таъминот ҳамжа­­­­­­мияти тайёрлаган “Vision Zero” жаро­ҳатланишнинг нол концепциясини жорий этиш режалаштирилмоқда. 

ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофазалаш вазирлиги матбуот хизмати, 2019-11-23, 03:40 516
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.