26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Фуқароларни қабул қилиш ягона куни ўтди

Турли масалалар билан келган фуқаролар минтақа раҳбарига ариза-шикоят­­­ларини бевосита етказиш имкониятига эга бўлишди. Республика бўйича ўтган Фуқароларни қабул қилиш ягона кунига ташриф буюрган одамларнинг кўпчилиги шахсий масалаларини кўтарди. Шунингдек, транспорт, туризм, спорт, қишлоқ хўжалиги ва инфратузилма соҳалари бўйича  қатор илтимослар ва таклифлар айтилди.

Фуқароларнинг талаб-истакларини диқ­қат билан тинглаган вилоят ҳокими ва­зифасини вақтинча бажараётган Қўсман Айтмухаметов мутасадди бошқармалар раҳбарларига айтилган ариза-шикоят­ларни эътиборга олиб, ҳал этишни топ­ширди. 

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг жорий йил 2 сентябрдаги “Ама­лий ижти­­моий мулоқот – Қозоғистон бар­­­­­­­­­қа­рор­лиги ва та­раққиётининг гарови” Мак­ту­бидаги “Халқ овозига қулоқ соладиган давлат” концепциясини олға суришдаги дастлабки қадамлар сифатида 21 ноябрь куни мамлакатимиз органларида Фуқа­роларни қабул қилиш ягона куни ўтказилди.

Асосий мақсад – ҳокимлик органла­рининг фу­қаролари муайян ижтимоий муам­мола­рини ҳал этиб, аҳоли билан бевосита муно­сабат ўрнатишига эришиш эди. 

Очиқ эшиклар кунига келган барча фуқаролар учун Туркистон вилояти ҳо­кимлигида махсус бў­лим очилди. Бу ерда фуқаролар дам олиб, телевизор кўриб, навбатини кутди.  

Ҳатто тиббий ва руҳий ёрдам кўрсатиш учун мутахассислар ҳам жалб этилганди. 

Эрталаб соат 9.00дан бошланган қабулга белгиланган вақт ичида 50дан зиёд фуқаро шах­сий масалалари билан келиб, тегишли жавоб­ларини олдилар. Қабул кечки соат 19.00гача да­вом этди. 

Туркистон вилояти бўйича туман ва шаҳар ҳокимларининг қабулига жами 500дан зиёд одам ёзилган.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-11-23, 03:49 495
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.