26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўзбекистонда Қозоғистон тиббиёти кунлари

Ўзбекистоннинг «Inter­na­tional Hotel Tashkent» меҳмонхонасида Қозоғистон тиббиёти кунлари ўтди. 

Ушбу тадбир Ўзбекистонда Қозоғистон йили доирасида ташкил этилмоқда.

Унда Қозоғистон Республикаси Соғликни сақлаш вазири, тиббиёт фанлари доктори Елжан Биртанов бошчилигидаги делегация ҳам қатнашмоқда.

Жорий йилнинг август ойида Қозоғистон Республикаси делегацияси Ўзбекистон Соғликни сақлаш вазири Алишер Шодмонов билан учрашиб, дастлабки тиббий ёрдам, мажбурий тиббий суғурта, тиббий ёрдамни рақамлаштириш ва тиббий туризмни ривожлантириш масалаларини кенг муҳокама қилишган ушбу мулоқот чоғида жорий йил 21-22 ноябрь кунлари Ўзбекистонда Қозоғистон тиббиёт кунларини ўтказишга келишиб олинган эди.

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида соғликни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик йил сайин ривожланиб бормоқда. Хусусан, фармацевтика саноатини ривожлантириш борасида муайян келишувларга эришилди. Ўзбекистон Соғликни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги “Ўзбек фармацевтика маҳсулотларини Қозоғистонда «in-bulk» тамойили асосида ишлаб чиқариш” лойиҳасини ишлаб чиқмоқда. Шунингдек, Ўзбекистоннинг «Dentafill plyus» хусусий корхонаси Қозоғистоннинг “Оңтүстік” махсус иқтисодий минтақаси раҳбарияти билан ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади.

Ҳар йили биргаликда тиббиётга ихтисослашган олий ўқув юртлари шифокорлари ва талабалари учун қатор дастурлар амалга оширилмоқда. Малакали мутахассисларнинг тажриба алмашуви доирасида ўзаро ўқув сафарлари ташкил этилмоқда.

Қозоғистон тиббиёти кунлари доирасида мамлакатимиз делегациясининг соғликни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан қизиқарли тақдимотлари ўтди. Делегация таркибида нейрохирургия, болалар кардиожарроҳлиги, гинекология, неврология, репродуктология, урология, травматология ва ортопедия, терапия ва ҳужайра технологияси, ядровий тиббиёт ва радиация диагностикаси, буйрак ва жигар трансплантацияси каби қатор йўналишлар бўйича мутахассислар, шунингдек, тиббиёт олий ўқув юртлари ҳамда фармацевтика компанияларининг раҳбарлари ҳам бор.

Тадбир доирасидаги сессиялар давомида икки мамлакат мутахассислари тиббиётнинг турли соҳаларида юқори технологияларга асосланган тиббий хизматларни жорий этиш, соғликни сақлашни рақамлаштириш, фармацевтика саноатини ривожлантириш, дори-дармон воситалари ва тиббиёт анжомлари сифатини яхшилаш масалаларини атрофлича муҳокама қилдилар.

Ҳар икки давлатнинг тиббиёт олий ўқув юртлари, илмий ва ихтисослашган тиббиёт марказлари ўртасида қатор меморандумларни имзолаш маросими ушбу тадбирнинг муҳим воқеаларидан бири бўлди. Ушбу ҳамкорлик келгусида шифокор ва талабаларнинг ўзаро тажриба алмашиши, тиббиёт соҳасида ташҳис ва даволашнинг инновацион усулларини жорий этишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга оширишга ёрдам бериши шубҳасиз.

Қозоғистон тиббиёти кунлари доирасида делегация аъзолари қўшни давлатнинг тиббиёт олий ўқув юртлари ва республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларида бўлиб, ўқув жараёнлари, касалликларнинг олдини олиш, ташҳис ва даволаш замонавий инновацион усулларининг қўлланилиши билан яқиндан танишишди.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2019-11-28, 04:18 532
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.