26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шимкент – МДҲ давлатларининг маданий пойтахти

Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг 2010 йилда Минск шаҳрида "Тарихий-маданий қадриятлар йили" доирасида ўтган иккинчи мувофиқлаштирув мажлисида “МДҲ давлатларининг маданий пойтахти” халқаро дастури ҳақида илк бор айтилган эди. 2010 йил 4 октябрь куни Москва шаҳрида МДҲ давлатлари маданий ҳамкорлик кенгашининг XXV юбилей мажлисида мазкур халқаро дастур маъқулланди. 2012 йилнинг 5 декабрида Туркманистон пойтахти – Ашхобод шаҳрида ўтган МДҲ мамлакатлари раҳбарларининг кенгашида “МДҲ давлатларининг маданий пойтахти” халқаро дастурининг низоми тасдиқланди. Унда мустақил давлатларнинг пойтахти бўлмаган шаҳарлар иштирок этиши мумкин. 

Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги маданий пойтахти лойиҳаси – келажак учун кўприк вазифасини ўтайди. Турли йилларда Озарбайжоннинг Габала, Қозоғистоннинг Алмати, Россиянинг Ульяновск ва Воронеж, Туркманистоннинг Марв, Беларуснинг Гомель, Тожикистоннинг Кўлоб, Арманистоннинг Гюмри сингари шаҳарлари МДҲ давлатларининг маданий пойтахти мақомига мушарраф бўлди. 2017 йил 11 октябрь куни Россиянинг Сочи шаҳрида ўтган давлат раҳбарларининг йиғинида 2018 йилда Арманистоннинг Горис, 2019 йилда Беларуснинг Брест шаҳарлари, 2020 йилда эса Қозоғистоннинг Шимкент шаҳри МДҲ давлатларининг маданий пойтахти бўлиши расман эълон қилинди. 

Мазкур лойиҳа бир вақтлар маданияти бир бўлган давлатларнинг ҳамкорликда иш олиб бориши учун катта имкониятлар яратиб бермоқда. Зеро, маданий пойтахт мақомини олган шаҳар бир вақтлар битта мамлакат фуқаролари бўлган одамлар учун ижод майдонига айланади. 

2018 йилда Ашхобод шаҳрида ўтказилган МДҲ давлатлари зиёлилари, олимлари ва ижодкорларининг XIV форумида Шимкент шаҳрининг шу вақтдаги ҳокими Ғ. Абдирахимов “Шимкент – дўстликнинг маданий пойтахти-2020” дастурини тақдимот қилган эди. 

Унда шаҳардаги аэропортда янги терминал қурилиши, темирйўл вокзали ва марказий стадиондаги реконструция ишлари таништирилган.

Албатта, бундай мақомнинг Шимкент шаҳрига берилиши бежиз эмас. Сабаби, шаҳар майдони 117 минг гектарга кенгайиб, унинг таркибига ўнлаб қишлоқлар қўшилди. Натижада шаҳар аҳолиси 1 миллиондан ошиб кетди. Шунингдек, учинчи мегаполисда маданий тадбирларни юксак даражада ўтказишга имкон берадиган иморатлар бўй кўтарди. 

Х. ҚЎЧҚОРОВ, 2019-11-28, 04:23 576
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.