26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бир чанғароқ остидамиз!

«Тұғырымыз – тыныштық, тірегіміз – тұрақтылық» шиори остида шахдам одим ташлаётган, «Оңтүстік Қазақстан» газетаси 95 ёшга тўлди.

Қозоқ матбуотида ўзгача ўрнига эга нашр сал кам бир аср давомида маънавиятга хизмат қилиб келмоқда. ХХ аср бошида Алаш зиёлилари матбуотда ягона қурол – қалам билан миллат ғоясини илгари сурдилар. ХХ аср – фан ва таълим даври эканлигини тушундилар. «Оңтүстік Қазақстан» газетасининг бугунги жамоаси ҳам ёш авлод онгига эркинлик руҳини сингдириш йўлида меҳнат қилаётганига гувоҳмиз. 

Отахон газета – бой маънавият мактабига эга йирик нашр. Уни миллий журналистика устахонаси дейиш мумкин. Ота-боболаримизнинг бебаҳо маънавий-маданий меросини ёш авлодга тарғиб қилишда, фуқароларимиз тафаккурида туғилган юрт, Ватанга муҳаббат уйғотишда, мустақил давлатимизнинг муваффақиятларини баралла намоён этишда газета жамоаси доимо етакчи. Таҳририятда қалами ўткир, маънавияти юксак журналистлар фаолият юритади ва кўплаб шогирдларга устозлик қилади.

Таҳририят жамоаси ҳали-ҳануз муштарийлар учун ҳам фойдали, ҳам қизиқарли газета чиқариш йўлида астойдил меҳнат қилмоқда. Сўнгги йилларда «Оңтүстік Қазақстан» газетаси кўтарган талай мавзулар жамоатчилик фикрини шакллантириб улгурди. Буни қўлида қалам тутган ҳамкасбларимизнинг улкан ютуғи, дейиш мумкин. 

Янгилик жарчисигина эмас, миллат тарбиячисига айланган газетанинг 95 ёши муборак бўлсин! Ҳамкасбларимизни чин қалбдан табриклаб, уларга ижодий баркамоллик тилаймиз! Бундан кейинги фаолиятингизда ғайрат-шижоат, мустаҳкам ирода ва касбий маҳорат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлишини тилаб қоламиз.

ТАҲРИРИЯТ, 2019-11-28, 04:37 475
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.