26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Завод юқори октанли бензин чиқаради

Шимкент нефтни қайта ишлаш заводида модер­низация ишларининг биринчи босқичи якунланиш арафасида. Мамлакатимиздаги нефтни қайта ишлайдиган учта заводнинг бири ҳисобланмиш мазкур  корхонада бугунги кунда қурилиш ишлари жадал бормоқда.

У бундай имкониятга мамлакатимиздаги Жа­даллаштирилган индустриявий-инновациявий тараққиёт дастури туфайли мувофиқ  бўлди.

Янгиланиш ишлари пи­ро­вардида завод йилига 4 минг тонна олтин гугурт ишлаб  чиқариш қувватига эга бўлади. Нефть маҳсу­лотларини узлуксиз қу­йиш мажмуасининг қури­лиши ҳам якунланган. На­тижада заводдаги ди­зель ёнилғиларининг сифати Евро-4 ҳамда Евро-5 ан­да­заларига муво­фиқ­лашти­рилмоқда. 

Модернизация иш­ла­рининг иккинчи босқичида заводнинг маҳсулот чиқа­­­риш ҳажмини йилига 6 млн. тоннагача етказиш ҳамда нефтни қайта ишлаш те­ранлигини 80 фоизгача кўпайтириш кўзланмоқда. Лойиҳа тўлиқ амалга оши­рилгач, нефтни қайта  ишлаш заводи жаҳон ан­­да­­­­­заларига тўлиқ жавоб берадиган юқори техно­логияли йирик ишлаб чи­қариш корхонасига айланади. 

Стратегик аҳамиятга эга лойиҳани “Қозоғистон Та­раққиёт Банки” молия­лаштирмоқда. Яъни банк ва завод орасидаги шартномага мувофиқ қайта таъмирлаш  лойиҳасини  молиялаштириш учун насия тизими очилган эди. 

13 йил  муддатга берилган насиянинг умумий миқдори 932 млн. АҚШ долларини ташкил этади. Умумий қий­мати 1,9 млрд. АҚШ дол­ларидан иборат лойиҳа индустриявий-инновациявий тараққиётнинг 2015-2019 йилларга мўлжалланган давлат дастури доирасида  молиялаштирилмоқда. 

Шимкент нефтни қайта ишлаш заводини янгилаш ҳамда қайта таъмирлаш икки  босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда Божхона иттифоқи мамлакатларида қабулланган К4 ҳамда К5 (Евро-4 ҳамда Евро-5 муқобили) экологик клас­тели бензини ва дизель ёнилғиси чиқаришни йўл­га қўйиш режаланган, ик­кинчи босқичда нефтни қайта ишлаш теранлигини, шунингдек, қувватини йилига 5,250 млн. тоннадан 6 млн. тоннагача кўпайтириш режа­ланган.

 

 

С. ШАРИФБОЕВА., 2017-06-16, 20:29 687
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.