26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Эл таянчи – эл боши

1 декабрь – Қозоғистон Республикасининг Тўнғич Президенти куни

Шимкент шаҳридаги “Қозоғистон халқи Ассамблеяси” биносида 1 декабрь – Қозоғистон Республикаси Тўнғич Президенти куни муносабати билан “Элбоши – эл таянчи” мавзуида давра суҳбати ўтди.

Уни Туркистон вилоят Қозоғистон халқи Ассамблеяси раисининг ўринбосари, котибият мудири Ғани Рисбеков очди ва йиғилишнинг муҳимлигига тўхталиб, меҳнати ва номи ўзгача миллат етакчисининг меҳнатларини таъкидлаб ўтди. 

Давра суҳбати давомида Элбоши – Н. Назарбаевнинг таржимаи ҳоли, болалик чоғи ва ёшлик даври, оиласи, хизмат йўли, меҳнатлари, китоблари ҳамда бошқа маъ  лумотлари жамланган видеолавҳа намойиш этилди.

– Қозоғистон Мустақиллик олган кундан миллат тарихида янги давр худди шу 1 декабрдан бошланган эди, – деди Ғ. Рисбеков. – Сабаби, ота-боболаримиз асрлар бўйи орзу қилиб келган мустақил Қозоғистонни барпо этиш вазифаси 1991 йил 1 декабрда Нурсултан Назарбаевга топширилди. Шу куни у Мустақил Қозоқ элининг Тўнғич Президенти бўлиб сайланди. Орадан анча йиллар ўтиб, бу кунни барчамиз байрам қила бошладик. 

Элимиз мустақилликка эришиб, тараққиётнинг янги йўлини танлади. Элбошининг оқилона сиёсати туфайли халқимиз Мустақиллик Байроғини юксакларга кўтарди.

Бугунги кунда Қозоғистон Евроосиё кенглигида стратегик бақувват, кучли, нуфузли давлат сифатида тан олинмоқда.

Давра суҳбатида вилоят ҳокимлиги қошидаги “Бирлик орти – барака” ижтимоий форуми котиби, Қозоғистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси Мархабат Байғут, Туркистон шаҳар “Ижтимоий тотувлик” кенгаши раиси Абдихан Абдиқадиров, вилоят татар-бошқирд этномаданият бирлашмаси раиси Фарид Аюпов, Туркистон вилоят “Ижтимоий тотувлик” муассасаси ходимаси Татьяна Иванова, “Арслонбоб” коллежининг 1-босқич талабаси Раван Нахчиванилар сўз олиб, Нурсултан 

Абишулининг юксак хизматлари хусусида фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

С. ШАРИФБОЕВА. С. ИСАМАТОВ сурати, 2019-11-28, 04:38 602
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.