26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистон Республикасининг Тўнғич Президенти куни билан чин дилдан табриклаймиз!

Қадрли ватандошлар!

Ҳурматли Туркистон вилояти аҳли!

Сизларни 1 декабрь – Қозоғистон Республикасининг Тўнғич Президенти куни билан чин дилдан табриклаймиз!

1991 йилнинг 1 декабрида Қозоғистонда илк бор умумхалқ сайлови ўтди. Унда аҳолининг асосий қисми қўлловига эга бўлган Нурсултан Абишули Назарбаев ғалаба қозонди. Қозоғистон халқи шу тарихий танлови орқали Мустақил мамлакатимизнинг тараққиёти йўлидаги дастлабки қадамини ташлади. Демак, бу – тарихимизнинг янги даври бошланган кун. Ушбу байрам – халқимизнинг бирлигини мустаҳкамлаб, баракасини орттирадиган, давлатимиз нуфузини кўтарадиган байрам.

Миллат етакчиси – Нурсултан Абишули Назарбаев бутун онгли ҳаётини янги мустақил давлатнинг пойдеворини қўйишга бағишлади. Қозоғистон халқининг бирлигини кучайтириш, Бош Қомусимизнинг ижроси, фуқароларнинг ижтимоий шароитларини яхшилаш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлида куч-ғайратини аямади. 

Элбошининг оқилона сиёсати туфайли элимиз ташқи ва ички сиёсатда кўплаб муваффақиятларга эришди. Қозоғистоннинг турли халқаро ташкилотларга аъзо бўлибгина қолмай, уларга раислик қилиши, дунёвий мураккаб муаммоларнинг Астана майдонида муҳокама қилиниши – сўзимизнинг далили.

Тўнғич Президентимизнинг Семей полигонини ёпиш, ихтиёрий равишда ядро қуролидан воз кечишдек қаҳрамонона қарорлари натижасида бугунги кунда халқаро ҳамжамият Қозоғистонни ядросиз олам барпо этишни ёқлайдиган тинчликпарвар мамлакат сифатида танийди.

Туркистон вилоятини ташкил қилиб, унинг маркази сифатида тарихий шаҳарни танлаши орқали Миллат етакчиси ўзининг келажакни кўра олиш қобилиятига эга сиёсатчи эканини яна бир бор исботлади.

Келажакда Туркистон нафақат Қозоқ элининг маънавий пойтахти, балки бутун туркий оламнинг маданий марказига айланади. Шамчироғи қайта ёнган кўҳна шаҳар кун сайин янги қиёфа касб этиб, ривожланиш йўлида собит қадам ташламоқда.

Маълумки, жорий йил март ойида Элбоши ўзининг Президент сифатидаги ваколатини тўхтатиш тўғрисида тарихий қарорини эълон қилди. Нурсултан Абишули ушбу қарори орқали миллат келажагининг ҳақиқий жонкуяри эканлигини далиллади. Умуммиллий сайлов натижасида Президент бўлган Қасим-Жўмарт Тўқаев Элбоши танлаган йўлни давом эттириб, Қозоғистонни янги зафарлар сари етакламоқда. Мана шу муваффақиятларнинг барчаси халқ жипслиги ва тотувлигининг мевасидир. Шундай экан, бирлигимиз мустаҳкам бўлсин!

Қозоғистон Республикасининг Тўнғич Президенти куни яна бир бора қутлуғ бўлсин!

Шундай муборак кунда Сизларга мустаҳкам соғлик, ишда муваффақият, хонадонларингизга қут-барака тилаймиз!

Юртимизда тинчлик ва тотувлик мангу ҳукмрон, Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Ўмирзақ ШЎКЕЕВ, Туркистон вилояти ҳокими, Қайрат БАЛАБИЕВ, Туркистон вилоят маслаҳати котиби, 2019-11-30, 05:21 396
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.