26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Минтақа халқлари фаровонлигини ошириш йўлида

Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви бўлди

Саммит ишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Қозоғистон Республикасининг Тўнғич Президенти – Элбоши Нурсултан Назарбаев, Қирғиз Республикаси Президенти Сооронбой Жээнбеков, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов иштирок этдилар. 

Маслаҳат учрашуви доирасида Ўзбекистон Президенти Ш. Мирзиёев ва Қозоғистон Тўнғич Президенти Н. Назарбаев учрашдилар.

Ўзбекистон раҳбари ҳамкасбини самимий қутлаб, ушбу учрашув ҳаёт талаби, томонларнинг яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш ва шерикликни кенгайтиришга интилиши ифодаси эканини таъкидлаб, Ўзбекистон Республикасига ташрифи учун Нурсултан Назарбаевга миннатдорчилик билдирди.

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг сиёсий иродаси ва ҳамкорлик ҳаракатлари туфайли охирги йилларда кўплаб мураккаб масалаларга ечим топилди. Бу ижобий ўзгаришлар давлатлар томонидан қўллаб-қувватланди ҳамда бутун дунёда юқори баҳоланди.

Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли кейинги йилларда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги анъанавий муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди, аниқ амалий мазмун билан бойиди.

Ўз навбатида, Элбоши Нурсултан Назарбаев Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан илк бор 2018 йили Нур-Султан шаҳрида чақирилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувларини ўтказиш минтақадаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини ҳамда ўзаро ҳаракатнинг амалий лойиҳаларини илгари суриш учун самарали майдонча бўлишини таъкидлади.

Учрашувда икки томонлама муносабатларга оид, шунингдек, глобал ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

ҚозАхборот, 2019-11-30, 05:25 479
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.