26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туман ҳокимлари танқидга учради

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шў­­­­­­­­­­­­­­кеев раислигида ўтган йиғи­лишда республика бюджети маб­­­­­­­­­­­­лағини ўзлаштиришнинг бо­­риши, Туркистон шаҳрининг ривожланиши ва манзилли ёр­­­­­­­­­­­­дам тайинлаш ҳамда тўлов қои­­­­­­­­­­­даларидаги ўзгариш ҳамда қў­­­­­­­­­­­­шимчалар тўғрисидаги маса­лалар, шунингдек, қишлоқ хў­­­­­­­­­­­­­жалиги соҳасидаги сўнгги кўр­саткичлар муҳокама қи­линди. Йиғилишда бир қатор туман ҳо­­­­­­­­­­­­кимлари ва бошқармалар раҳ­барлари Ўмирзақ Естайули­нинг танқидига учради.

Ўзлаштирилмаган маблағ ма­саласи вилоят ҳокимини бениҳоя аччиқлантирди. У 2019 йилги дас­турларнинг асосий чоралари бажарилганини, шу билан бирга йил натижаси бўйича муайян миқ­дорда бир ўзлаштирилмаган маб­лағ борлигини яна эсга солди. Вилоят раҳбари қолган маблағ бўйича тушунча берган туман ҳо­кимларининг гапини шарт кесди. 

– Молиявий назорат хизмати текширдими-йўқми, танлов вақ­тида ўтказилдими, буларнинг ҳаммаси халқнинг муаммоси эмас. Энг муҳими, пул ажратилди, бироқ у ўзлаштирилмай қолди. Балки, келгуси йилда бундай туманларга қўшимча пулни уму­ман бермасак дуруст бўлар.

Бунинг асосий сабаби ҳоким­лар томнидан тегишли назорат­нинг бўлмаганлигида деб ҳисоб­лайман. Яна бир масала – ажра­тилган маблағни режалаш си­фати ва ўзлаштириш муддати, – деб эслатиб ўтди Ўмирзақ Шў­кеев. 

Шунингдек, манзилли ижти­моий ёрдамни тайинлаш ва тў­лов қоидаларидаги ўзгариш ва қўшимчалар борасида амалга оширилаётган ишлар ҳам вилоят ҳокимига ёқмади. У ҳар бир ту­ман, қишлоқда тушунтириш иш­лари кўнгилдагидай эмас­лигини етказиб, ушбу ишни қатъий назо­ратга олишини таъкидлади. 

Туман раҳбарларининг жавоб­ларидан қаноатланмаган Ўмир­зақ Шўкеев тегишли соҳалар раҳ­барларига алоҳида эътибор бе­ришни талаб қиладиган жи­ҳатларни кўрсатиб, аниқ топ­ши­риқлар ва вазифалар юклади. 

Туркистон вилояти ҳокимининг матубот хизмати, 2019-11-30, 05:59 455
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.