26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоятда тез ёрдам хизмати такомиллашади

Жорий йилнинг 1 апрелидан минтақадаги бекат ва бўлимлар Туркистон вилоят тез тиббий ёрдам стан­циясига марказлаштирилган эди. Унинг базасида умумий Call-марказ ташкил қилинди. Бу ерда аҳолидан кечаю кундуз чақирувлар қабул қилинмоқда. Call-марказда бир сменада 15 нафар диспетчер қўнғироқларга жавоб қайтарса, 7 ходим чақирувларга бригадаларни йўллаб туради. Келиб тушган буюртма автоматлаштирилган “Көмек” бошқарув тизимида сараланади. Буни Туркистон вилоят минтақавий коммуникациялар хизматида ўтган брифингда вилоят тез тиббий ёрдам стнациясининг бош шифокори Медет Мейирханули маълум қилди.

– Қозоғистон Респуб­­­ли­каси Соғликни сақлаш ва­зирлигининг 2017 йил 3 июл­даги “Қозоғистон Рес­пуб­ликасида тез тиб­бий ёрдам кўрсатиш қои­да­ла­рини тас­диқлаш тўғ­ри­сида” 450-сонли буй­ру­ғига мувофиқ тез тиб­бий ёрдам ходимлари 4та тез­кор тур бўйича ёр­­­­дам­га шо­шилади. Бунда бе­морнинг аҳволига қараб, 10, 15, 30, 60 дақиқада етиб бо­­риш бел­гиланган. Барча тез ёр­дам машиналарига GPS ўр­натилгани учун улар тў­лиқ назорат остида бў­ла­­­ди. Мар­казга бир кеча-кун­­­дузда 3500га яқин қўн­ғироқ бўлади. Бу ердаги ик­ки ши­­­­­­фокор беморлар ва бри­га­да аъзоларига тиб­бий мас­­­лаҳатлар бериб ту­ради, – деди М. Ме­­­­­йирханули.

Вилоят тез тиббий ёр­­­дам хизмати раҳбарининг ай­­­­тишича, келажакда хиз­мат сифати яна­да такомил­лаш­­тирилади.

Чунончи, 2019 йилнинг охи­ригача тез тиббий ёр­дам хиз­матига 20та мах­сус машина берилади. Шун­га қарамай яна 50та ма­шинага эҳтиёж бор. Бугунги кунда вилоят аҳо­ли­сига 123та бригада (39 ши­фо­кор, 84 фельдшер) ва ши­­фо­­хоналардаги 70та даст­­лаб­ки тиббий са­­­ни­тария бри­гадаси хизмат кўр­сат­­моқда.

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати., 2019-11-30, 06:03 582
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.