26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Юксалавер, она Туркистон!

Туркистон Бирлашган шаҳарлар ва маҳаллий ҳокимликлар (БШМҲ) рўйхатига киритилди

Дурбан шаҳри (Жанубий Африка)да ўтган БМШҲ конгрессининг Assembly Track йиғилишида “Евроосиё-Тинч океани минтақасида барқарорлик, мерос ва урбанизация” мавзуси муҳокама қилинди ва шу ерда Туркистон Бирлашган шаҳарлар ва маҳаллий ҳокимликлар (БШМҲ) рўйхатига киритилди.

850та шаҳар вакиллари Туркистон ҳақида маълумот олдилар ва унинг ушбу фахрий рўйхатга киритилишини қўллаб-қувватладилар.

– Салом, хонимлар ва жаноблар! Исмим Рашид Аюпов, мен Туркистон шаҳри ҳокимиман. – Мен ўз нутқимни бошлашдан аввал, Қозоғистон Республикаси Тўнғич Президенти Нурсултан Назарбаевнинг “Одамлар каби шаҳарлар ҳам ўз тақдирига эгадирлар” деган сўзларини эслашни лозим топдим. Мен бунга шуни қўшимча қилган бўлардим: буюк инсонлар туғилиб, ўсиш, яшаш ва равнақ топишдек ягона мақсад остида бирлашган меҳнаткаш ва бахтли одамлар яшайдиган шаҳарни буюк тақдир кутади. Бунинг учун биз қулай шароитлар яратиб, хавфсизликни таъминлашимиз ва иш ўринлари яратишимиз лозим. Стратег ва прагматик Ли Куан Ю Сингапурни табиий ресурсларга эга бўлмаган кичик оролдан тараққий этган иқтисодиётга айлантирди. Сингапурликларни иқтисодий мўъжизага эришиш йўлида бирлаштирди.

БАА Бош вазири ва Дубай ҳокими Ал Мактум “Амалга ошмайдиган ҳеч қандай орзу бўлмайди”, деб бежиз айтмаган эди У кейинчалик қумда сунъий жаннат барпо этди, дунёдаги энг яхши ва замонавий шаҳарлардан бирига айланди.

Илгари тажриба алмашиш имкони бўлмаган бўлса, ҳозирда бундай халқаро ташкилотлар ва энг янги технологиялар туфайли шундай имконият мавжуд ва биз ушбу ташкилотнинг бир қисми бўлганимиздан жуда хурсандмиз. 

Энди Туркистон ҳақида эслатмоқчиман, бизнинг шаҳримиз ҳар қандай тарихий шаҳар сингари шахсий, тарихий, адабий, мифологик хотира қувватидир. Ва бугун у яна “Тикланган шаҳар” номига ҳам эга, – деб ёзади Рашид Аюпов Инстаграм саҳифасида.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2019-12-05, 04:11 117
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.