26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
ЭТНООВУЛ – Астанада қозоқ удумлари ва маданиятини улуғлайдиган шаҳарча барпо этилди

Пойтахтда қозоқ халқининг анъанавий маданий шаҳарчаси – “Этноовул” миллий маданий мажмуаси кўргазмага келувчиларга ўз эшигини  очди. Ушбу мажмуа – Маданият ва спорт вазирлигининг буюртмаси асосида ЭКСПО – 2017 халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаси доирасида сайёҳларга қозоқ халқининг миллий маданияти ва санъатини тарғиб этиш мақсадида ташкил қилинди. Бу ерда ҳар куни қозоқ театр ва мусиқа санъати фестиваллари, ҳунармандчилик бўйича маҳорат дарслари, этникавий мусиқа фестиваллари, миллий спорт мусобақалари ўтказилади.

Майдони 2,5 минг квадрат метрни ташкил этган этноовул “Қазанат” отчопари ҳудудида жойлашган ҳамда 30дан зиёд чиройли, оппоқ ўтовлардан иборат. Қозоқ зеб-зийнатлари, Олтин одам каби бадиий-манзарали унсурлар ҳам этноовул қиёфасига кўрк бағишлаб турибди. Бундан ташқари, мажмуада концерт зали, спорт ва болалар майдончалари жойлашган. Мажмуа турли йўналишдаги бир неча шўъбалардан иборат. Масалан, “Анъанавий овчилик турлари” шўъбасида қозоқ халқининг севимли касби – саёҳат, ов қушлари ҳамда дала тозилари билан овга чиқиш кўрсатилган. “Миллий ўйинлар” шўъбасида томошабинларга тарбиявий, анъанавий, ҳарбий-спортга оид, оммавий-эстетик  ҳамда бошқа ижтимоий вазифаларни бажарадиган миллий ўйин турлари тавсия этилади. Бу ерда “Қиз қувиш”, “Кумуш олиш”,  “Олтибақан“ ҳамда бошқа ўйинлар билан танишиш мумкин.

– Этноовулда чавандозлар ЭКСПО кўргазмаси ўтадиган уч ой давомида ҳар куни ўз томошаларини тақдим этишади. Шунингдек, бизнинг миллий спорт турларини ривожлантириш маркази ҳам доимий равишда ўз санъатини намойиш этишади. Этноовул мунтазам, дам олишсиз 93 кун давомида тадбирлар уюштиради, – деди ҚР Маданият ва спорт вазирлигининг Жисмоний тарбия ҳамда спорт ишлари қўмитаси раиси Елсияр Қанағатов.

11 июнь куни ҚР Президенти Нурсултан Назарбаевнинг соврини учун “ЭКСПО Кубоги” мусобақаси ўтди. Пойга – кўплаб туркий халқларнинг тарихий ва машҳур от спорти турларидан бири.

Пойгада иштирок этиш учун Ўзбекистон, Қирғизистон, Россия ва Польшадан чавандозлар ташриф буюрди.

“Миллий ошхона” шўъбасига ташриф буюрган меҳмонлар меҳмондўстлигимизнинг қадимий ҳамда бой тарихи билан танишиб, миллий таомларимиздан тановул қилишади. Қимиз, қимрон каби анъанавий ичимликлар байрам дастурхонини безайди. “Қозоқ мусиқаси ҳамда театр санъати фестивали” шўъбасида меҳмонлар учун кўчманчилар ҳаёти ва бугунги қозоқ маданиятини намойиш қилувчи дастур тавсия этилади. Бунинг учун катта саҳна ва 850 ўринли томоша зали тай­ёрланган. Бу ерда кундаликда Қозоғистоннинг санъат дарғалари ва мамлакат эстрадаси юлдузлари, элимизнинг барча минтақаларидан келган ижодий гуруҳлар иштирокида турли жанрдаги концерт дастурлари ўтади.

Айниқса, “The Spirit of Tengri” фестивали ва Венгрия, Россия, Туркия, Норвегия, Монголия, Қирғизистон, Ўзбекистон санъат­корлари иштирокидаги “Nomadway” концерти оламшумул воқеага айланади.

Шунингдек, этноовулга Қозоғистон ва хориж мамлакатларида машҳур заргар Берик Алибай ҳам чақирилган. Унинг қўлидан чиққан қиймати 10 минг долларлик безакни бугун Иордания қироли Абдулла II нинг рафиқаси Рания тақиб юрибди.

ҚР Маданият ва спорт вазири ўринбосари Ақтўти Райимқулованинг айтишича,  Астанада этноовул мажмуасини йил сайинги мавсумий лойиҳага айлантириш режалаштирилган.

 

 

Мухтабар УСМОНОВА тайёрлади, 2017-06-16, 20:31 272
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.