26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Поездга чипта олмоқчи бўлсангиз...

“Рақамли Қозоғистон” дастури ҳаётимизга кириб келганидан, рости, мамнунман. Сабаби, электрон тизимнинг фойдасини ҳар қадамда ўз танамда синаб кўрмоқдаман. Масалан, яқинда хизмат сафари билан пойтахтга боришимга тўғри келди. Поездга чипта олишим керак эди. “Рақамли Қозоғистон” дастурининг шарофати билан уяли телефонимнинг рақами ва шахсий гувоҳномам бўйича поезд чиптасини расмийлаштирдим. Илгаригидек, темир йўл вокзалига бориш, навбат кутиб, қоғоз шаклидаги чиптани харид қилиш деган ташвишлардан қутулдим. Қолаверса, поездга кираверишда ҳам ортиқча “текшир-текшир” йўқ, исм-шарифимни айтдим, поезд ходимлари ўз қўлларидаги ускунага бир қараб олишди-да, дарҳол қўйиб юборишди. Хуллас, зўр!

Бу қандай тизим ва у бизда қачондан буён қўлланилмоқда?

2018 йил 11 сентябрда “Йўловчилар қатнови” ҲЖ Қозоғистон ичидаги барча ижтимоий аҳамиятга эга йўналишларга тарифларни бошқарув сиёсатининг мослашувчан тизимини жорий этди. Бу тизим жаҳон амалиётида кенг қўлланилиб, асосан ҳаво ва ердаги қатновга тааллуқли. 

Агар йўловчи мамлакат ичкарисида, истаган бир шаҳардан иккинчи шаҳарга бориш ниятида бўлса, поезд чиптасини 45 кун аввал олгани маъқул. Сабаби, чипта баҳоси 25 фоиз арзонга тушади. Ҳозирча Қозоғистонда поездлар 52та йўналиш бўйича йўловчи ташийди. Уларнинг 9тасида “Тальго” вагонлари ҳаракатланади. 

Поезд чиптасининг онлайн харидини истаган жойда, истаган вақтда амалга ошириш мумкин. Ушбу сервис хизмати қозоғистонликларга “Қазақстан Темір жолы” компанияси поездлари қатнайдиган манзилларнинг ҳаммасига бирдек чипта олиш имконини беради. Бунинг учун корхона сайтига кириш, кифоя. Сайт (Android iOS)га киргач, қидирув шаклида сафарга отланадиган кун, аниқ вақти, жўнайдиган ва бориладиган станцияни кўрсатиш керак. Тизим сизга Қозоғистон темир йўли поездларини топиб, кўрсатилган йўналиш бўйича тегишли вариантларни таклиф этади. Сиз электрон саҳифанинг ўзида поезддаги синфларни танлаш имконига эгасиз. Масалан, Люкс, Плацкарт ёки Купе. Айрим ҳолларда сиз танлаган вақтда поездга чипта бўлмай қолиши ҳам мумкин. Сиздан аввал уни сотиб олганлар учрайди. Бундай ҳолларда онлайн тизим яна ёрдамга келади. Яъни, сиз истаган вақтда қатнайдиган поездлар жадвалини (бир ҳафталик) эътиборингизга ҳавола этишади. Поездга электрон равишда чипта олишнинг яна бир афзал томони, истаган вагондан, истаган жойни аввалдан танлаб, поезд чиптасини брон қилиш ҳуқуқига эгасиз. Жой танлангач, йўловчиларга тегишли маълумотлар сўралади, шунингдек, катталар ёки кичкинтойлар учун чипта баҳоси айтилади. 

Онлайн чипта учун ҳақ Visa, Mastercardнинг банк карточкалари ёки Kaspi.kz. Aviata.kz интернет-банкинг ёрдамида тўланади. Онлайн чипта харид қилганлар “электрон рўйхатдан ўтган” ҳисобланади. Агар сафар қилиш ниятингиз ўзгарса ёки режалар бузилса, унда поезд билетларини қайтариб бериш имконияти ҳам мавжуд. Бунинг учун сайтга ёки уяли телефондаги иловага кириб, брон рақами кўрсатилади ҳамда тизимдан уни тасдиқлатиш талаб этилади. 

Н. МАВЛОНОВА, 2019-12-07, 04:24 124
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.