26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Оңтүстік Қазақстан'' – 95 ёшда

Туркистондаги Х. А. Яссавий номли Халқаро қозоқ-турк университетида “Оңтүстік Қазақстан” ижтимоий-сиёсий газетасининг 95 йиллик юбилейи нишонланди. Унда иштирок этган вилоят ҳокимининг ўринбосари Сакен Қалқаманов таҳририят ходимларини байрам билан қутлади.

– “Оңтүстік Қазақстан” вилоят газетасининг 95 йиллиги барча учун умумий байрам. Сабаби, “Оңтүстік Қазақстан” – отахон газета. Унинг тарихи миллат фидойилари Султанбек Қўжанов ҳамда Турар Рисқулов асос солган “Ақ жўл” газетасидан бошланади. Бу газета А. Бўкейханов, Х. Дўсмухамедов, М. Жумабаев, М. Ауезов каби миллатпарварларнинг қалам излари қолган мактаб. Бугунги кунда муқаддас Туркистон шаҳри жадал суръатларда ривожланмоқда. Вилоят марказида “Alatau” медиа маркази қад кўтарди. Энг сўнгги русумда жиҳозланган замонавий бинони “Оңтүстік Қазақстан” газетасининг 95 йиллик юбилейига муносиб совға деб ҳисоблаймиз,– деди у. 

Сўнгра “Оңтүстік Қазақстан” газетасининг Директор-бош муҳаррири Абай Балажанга ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев ва вилоят ҳокимининг “Алғыс хат”лари тақдим этилди. Мазкур нашр ходимларини ҚР Президенти матбуот котиби Берик Уали, Қозоғистон Парламенти депутатлари Мурат Бахтиярули, Бақитжан Жумағулов, Айгул Қаппарова, Нурторе Жусип, Нариман Тўреғали, Динар Мукетаева қутладилар, уларга Туркистон вилоят маслаҳати ва Nur Otan партияси вилоят филиалининг ташаккурномалари топширилди. 

Байрамнинг иккинчи қисми мазкур университет мажлислар залида ўтган форумга уланиб кетди. “Минтақавий ОАВ масалалари ҳамда истиқболлари” мавзуида ўтган анжуманни Халқаро қозоқ-турк университети устози, композитор Бекжигит Сердали олиб борди. 

Вилоят газетаси директор-бош муҳаррири Абай Балажан барчага ташрифи учун минатдорчилик билдириб, қўшни вилоятлардан келган меҳмонларга совғалар топширди. 

Тадбирда “Газеталарни мультимедия замонида қандай сақлаб қоламиз?” ҳамда “Қозоқ газеталаридаги реклама” мавзуларида маърузалар тингланди, муҳокама қилинди. Музокараларда "Шымкент келбеті" газетаси Директор-бош муҳаррири Бақтияр Тайжан, профессор Қулбек Ергўбек, “Жанубий Қозоғистон” вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси Директор-бош муҳаррири Алишер Сотволдиев, ёш журналистлар ва талабалар қатнашиб, фикрларини ўртоқлашдилар. 

Майсара САФАРОВА, 2019-12-07, 04:27 587
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.