26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шов-шувларга ҳожат йўқ

Кўп болали оилаларга нафа­­қа берилишидан хабар топ­ган фуқаролар барча ҳуж­жат­ларини жамлаб, Аҳоли­га хизмат кўрсатиш мар­каз­ларида катта навбатларни кел­тириб чиқарадилар. Давлат нафақаси айни кунларда  бар­ча учун энг муҳим янгилик­лар­дан бири бўлиб қолди, уни тез­роқ расмийлаштиришга ошиқиш­моқда. Ҳолбуки, ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофазалаш вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу нафақани олиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш муддати чекланмаган.

Айни дамда ҳар бир кўп­­­­­болали оила учун ҳуж­жатларга дастлабки иш­лов жараёни кетяпти. Бу, аввало, фуқароларга қу­­лайлик яратиш, яъни 2020 йил 1 январдан давлатнинг янги нафақасини олишлари учун қилиняпти. 

– Ижтимоий тармоқлар­да ҳужжатларни қисқа муд­датда топшириш лозимлиги уқтирилган маълумотлар  ёлғон. Уларни қабул қилиш  муддати чекланмаган, – де­­йи­лади вазирлик тарқат­ган маълумотда. 

– 2018 йилгача махсус давлат нафақасини олув­чилар сифатида рўйхатга олиниб, нафақа олаётган кўпболали оилаларнинг ҳуж­жатлари бешинчи ёки ун­дан кейинги боланинг ту­ғилиши билан нафақанинг янги турига тўғридан тўғри ўтади ҳамда АХКМга бориб, овора бўлишнинг ҳожати йўқ.

Шунингдек, вазирлик бун­дай нафақа илк бор тайин­ланаётган кўпболали ои­ла­­ларга энг қулай имко­ни­ятларни ишлаб чиқмоқда. Ижтимоий тармоқлар, ин­тернет саҳифаларда кенг ёритилаётган нафақа ҳа­қи­даги қонун лойиҳаси ай­ни дамда ҚР Парламенти томонидан кўриб чиқил­моқда.

Мазкур қонун лойиҳаси 2020 йил 1 январдан тўрт ва ундан кўп болали, 23 ёш­гача бўлган кундузги бў­лим­да таълим олаётган талабалар билан бирга яшайдиган оилаларга дав­лат нафақаси тўла­нишини кўзлайди.  

Ушбу нафақа оиланинг  даромадига боғлиқ бўлмаган равишда қуйидагича та­йинланади: 4 болага – 42 496 тен­ге, 5 болага – 53 127 тен­ге, 6 болага – 63 757 тен­ге, 7 ва ундан кўп болага – 74 388 тенге.

2019-12-07, 05:05 689
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.