26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Спорт мажмуаси – ''Ёшлар йилига''га туҳфа

Шимкентда Мустақиллик байрами арафасида ўнлаб иншоотлар очилди. Енбекши туманининг Тўғис мавзесидаги спорт мажмуаларининг очилиш маросимида шаҳар ҳокими Ерлан Айтаханов иштирок этди.

– Шимкент кундан кунга чирой очиб, ривожланиб бормоқда. Унинг ҳудуди 40 минг гектардан 117 минг гектарга кенгайтирилди. Республикамиздаги учинчи шаҳар мамлакатимизнинг маданий, иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан тараққий этган марказига айланмоқда. Келаси йили шаҳримиз МДҲнинг маданий маркази бўлади, Ал Форобийнинг 1150 йиллиги ва Абайнинг 175 йиллигини нишонлаймиз. Галдаги вазифа – бизнеснинг ижтимоий масъулияти ҳамда минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда хусусий тадбиркорларнинг улушини ошириш, давлат-хусусий ҳамкорлиги доирасидаги лойиҳаларни кўпайтириш. Мустақиллик байрами арафасида очилган спорт иншоотлари – эзгу ишлар дебочасидир, – деди мегаполис раҳбари. 

Таъкидлаш жоиз, қурилишни давлат-хусусий ҳамкорлиги доирасидаги «Strong Service» компанияси олиб бориб, июнь-декабрь ойларида 11та очиқ спорт майдончаси, 4та болалар ва 5та тренажер залини барпо этди. Сармоя 550,7 миллион тенгени ташкил қилди. 

Энди болалар бўш вақтларида бу масканларда спортнинг бир неча тури билан шуғуллана олишади. Бундан ташқари, мажмуаларда спорт тўгараклари ҳам фаолият юритиб, машғулотларни касбий мураббийлар олиб боришади.

Стадионлар қурилишига маблағ сарфлаган тадбиркор – «Strong Service» раҳбари Ғани Жумабай, болалар келгусида етук спортчилар бўлиб, Қозоғистонни жаҳонга танитса, бу ердан таниқли футболчилар етишиб чиқса, деган умидини яширмади.

– Юртимизда спортни ривожлантириш, ёшлар ўртасида оммалаштириш ишларига катта эътибор қаратилмоқда, – деди у. – Ўйлаймизки, бундай эзгу сайъ-ҳаракатлар, албатта, ўз самарасини бериб, келажакда Ватанимиз шарафини дунё миқёсида улуғлайдиган жаҳон чемпионлари етишиб чиқишига хизмат қилади.

Мажмуаларда баскетбол ва волейбол майдончалари, дзюдо билан шуғулланиш учун спорт заллари мавжуд. 

Баҳорой ДЎСМАТОВА, 2019-12-10, 05:28 620
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.