26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Улуғлар сўзи – шаҳарнинг кўрки

Одатда, газетага бирон мақола ёзилишига кимдир ёки нимадир туртки беради. Шоира Х. Есенқараеванинг юбилейига бошловчилик қилган таниқли ҳажвчи Кўпен Амирбекнинг Шим­­­­­­­кент шаҳридаги ижобий ўзгаришлар ҳақидаги сўзи ушбу лавҳанинг ёзилишига сабаб бўлди...

Ҳа, шаҳримиз республикада учинчи бўлиб мегаполисга айланган замонавий, тобора ри­вожланаётган, Қозоғистоннинг чиройли ва сўлим гўшаларидан бири. Қувонарлиси, бу қут­луғ маскан кундан-кунга ободон­ла­­шиб, кўркамлашиб, ёшариб, гул­лаб-яшнаб бормоқда. 

Шаҳар тарихи учун жорий йилдаги муҳим воқеа, албатта, унга Ерлан Айтахановнинг ҳо­ким этиб тайинланганидир. Ора­дан кўп вақт ўтмади, ле­кин маф­ку­ра, иқтисодиёт, ма­даният ма­салаларида янги ҳоким­нинг қа­дамлари самарали бўлаёт­ганини эътироф этиш жоиз.

Жумладан, шаҳар ҳокими та­шаббуси билан “Шимкент – хайр-саховат шаҳри!” шиори остида эзгу ишлар юритилмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад – маъна­вий қадриятларни тиклаш, эъзозлаш, ривожлантириш ва келажак авлодга етказиш. 

Бу хайрли ишлар Элбоши Н. На­зарбаевнинг “Келажакка йўл­ланма: маънавий янгиланиш” дас­турий мақоласида баён қилин­ган фикрларга ҳамоҳанг ва уйғун. 

Ҳоким эътиборидаги энг му­ҳим масала – шаҳар тозалиги, аҳо­лининг фаровон, сифатли умр ке­чи­ришидир. Шаҳарда дам олиш мас­канларини тартибга келтириш борасида салмоқли ишлар олиб бориляпти. Шу мақсадда шаҳар чеккасида қаровсиз қолган ва бўш ерлар ободонлаштирилиб, истироҳат боғлари, оромгоҳ ва хиёбонлар кўпаймоқда. Кў­ча­лар­ни таъмирлаш, йўлаклар қуриш ишлари жадал юритиляпти, чу­нончи, жорий йилнинг ўзида ша­ҳар марказида бир қанча янги фав­воралар ишга туширилди.

Эътибор берган бўлсангиз, шаҳ­римизда атоқли қозоқ мута­фак­кирлари ва дониш­манд­лари­нинг сўзлари ёзилган билборд­лар пайдо бўлди.  

Юқорида тилга олганим, К. Амирбекнинг назари айнан ўша ёзувларга тушгани бежиз эмас. Демак, билбордлар эндиликда фақат реклама ва эълонларни эмас, Қултегин, Ал Форобий, Аҳ­мад Яссавий, Абай Қўнанбаев, Шўқан Валиханов каби қозоқ хал­қининг буюк намояндалари ҳик­матларини тарғиб қилмоқда. 

Мана, улардан баъзилари:  “Мил­лати, юртига хизмат қилиш – би­­лимдан эмас, характердан” – бу сўзлар атоқли давлат ва жа­­моат арбоби А. Бўкейхановга те­гишли. “Яхшиликни билганга қайиш, ношукурга қайишмоқ қадр­ни ерга урмоқдир”, дейди улуғ Абай. “Наврўз” истироҳат боғидаги қадимий тош ҳайкалчаларнинг кўчирма нусхалари ҳам бетакрор ва ноёб ёдгорликларимиздир. 

2020 йили Шимкент – МДҲ элларининг маданий пойтахти деб эълон қилинди. Эслатиб ўтамиз, 2017 йили Тошкент шаҳрида МДҲ Ташқи ишлар вазирларининг учрашувида Шимкентга шундай мақом беришга келишилган эди. 2012 йилда бу мақомга Астана, 2014 йилда эса Алмати сазовор бўлган, энди навбат – Шимкент шаҳрига! 

Албатта, келадиган меҳмон­ларнинг диққат-эътибори шаҳар­нинг ташқи қиёфаси билан­гина чекланиб қолмаслиги аён. Уларни, биринчи галда, мега­полиснинг маънавий ва маъри­фий юксалиш даражаси, аҳолисининг маданияти қизиқ­тириши турган гап. 

Халқимизда “Оталар сўзи–ақл­­­­­­­нинг кўзи” деган гап бор. Ота-бо­боларимизнинг, машойих­ларимиз­­­нинг ибратли нақллари асрлар оша яшаб келди, бундан буён ҳам авлодларга мерос бўлиб қолади. Улуғларимизнинг сўзлари эса кў­­­ча­ларимизнинг кўркига кўрк қў­шаёт­­­гани айни ҳақиқат.

Шаҳримизнинг ҳусни очила­версин, файзига файз қўшила­версин, нуфузи, довруғи янада ортаверсин!

Зокиржон МЎМИНЖОНОВ, 2019-12-10, 20:19 575
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.