26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тарихий сессия муваффақиятли ўтди

Вилоят ҳокимлиги ва маслаҳати жойлашган бош бинода олтинчи чақириқ Туркистон вилоят маслаҳатининг навбатдаги қирқ тўртинчи сессияси ўтди. Унда вилоят ҳокимлиги ходимлари, вилоят сайлов комиссияси раиси, давлат идоралари раҳбарлари, шаҳар, туман ҳокимлари, маслаҳат котиблари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Давлат байроғи кўта­ри­либ, Мадҳия янграгач, ви­лоят ҳокими Ўмирзақ Шў­кеев қатнашчиларни Мус­тақиллик байрами ва ҚР мас­лаҳатларининг 25 йиллиги билан қутлади.

– Бугун биз учун тарихий кун. Йиғинимиз янги бинода ўт­моқда. Туркистон вилояти ташкил қилинганига бир йил тўлди. Шу давр ичида жуда кўп ишлар уддаланди. Вилоятнинг тараққиётига ҳар бирингиз муносиб ҳисса қўшмоқдасиз, – деди минтақа раҳбари.

Шундан сўнг Ў. Шўкеев ви­лоят, шаҳар, туман мас­ла­ҳат­лари депутатлари, жамоат ташкилотлари етакчилари, давлат идоралари раҳбар­­ларини минтақанинг ривожла­нишига ва вилоятнинг сиё­сий фаоллигини оширишга қўш­ган ҳиссаси учун “ҚР Мас­лаҳатларига – 25 йил” юбилей медали билан тақдирлади. Шунингдек, ташаккурнома ва маслаҳатларнинг 25 йиллиги муносабати билан нашр этил­ган китобларни топширди.

Туркистон вилоят масла­ҳати котиби Қайрат Балабиев “Туркистон вилоят маслаҳати: тарих пиллапоялари ва му­ваффақиятлар” мавзуида маъруза қилди.

С. Ибадуллаев раислик қил­ган сессияда 18 масала му­ҳокама қилинди. Кўрилган масалалар натижаси бўйи­ча вилоят маслаҳати депу­татлари тегишли қарорлар қабул қилдилар.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2019-12-10, 20:30 578
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.