26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Иртиш тумани раҳбарияти мақтааралликларни ишга чақирмоқда

Жанубий Қозоғистон вилояти Мақтаарал туманига Павлодар вилояти  Иртиш туманининг ҳокими Серик Батирғўжинов хизмат сафари билан келди.  У Жетисай шаҳри ҳокими девонининг мажлислар залида шимолий минтақаларга кўчиб бориб, ишлашни хоҳловчи  мақтааралликлар билан учрашиб, давлат томонидан кўрсатиладиган ёрдам турлари ҳақида гапириб берди. 

Иртиш тумани Павлодар шаҳридан 170 чақирим масофада жойлашган. Ерининг умумий майдони 1019,3 минг гектарни ташкил этади. 915 минг гектардан қишлоқ хўжалиги мақсадида фойдаланилади. Туманда 268 деҳқон хўжалиги ва 17та биродарлик қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши билан шуғулланади. Бироқ ушбу хўжаликларда айни  пайтда механизатор, ошпаз, юк ташувчи, ҳайдовчи, чўпон, токарь, мотор устаси, агроном, мол доктори, электрчи каби мутахассисларга  эҳтиёж сезаётган 40га яқин жой бор.

 – Туманимизда бугунги кунда математика, инглиз тили, тарих, рус тили, психология, химия, информатика, бошланғич синф, физика, технология, қозоқ тили, жўғрофия, жисмоний тарбия, расм, мусиқа фанларидан 50га яқин ўқитувчи керак. Бундан ташқари, тиббиёт соҳасига алоқадор 10га яқин мутахассислар учун бўш ўринлар мавжуд. 

Олий маълумотли, ишсиз юрган  малакали мутахас­сисларни минтақамиз ривожига ҳисса қўшишга чақираман, – деди Иртиш тумани ҳокими Серик Батирғўжинов. 

Бугунги кунда Иртиш тумани ҳудудида 27та мактаб, 5та болалар боғчаси ҳамда 1та коллеж фаолият юрит­моқда. Туман ҳокимининг айтишича, кўчиб кел­ганлар, албатта, ишга жойлаштирилиб, уй-жой билан таъминланади. Қишлоқ хўжалиги билан шуғулланишни хоҳлаганларга ер, ҳатто насия орқали лизингга техника олиб бериш имконияти ҳам мавжуд.

 

 

 

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-06-16, 20:33
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.