26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Салом сенга, Туркистон!''

Вилоятнинг нуфузи ва сайёҳлик салоҳиятини ошириш ҳамда туркий олам маркази сифатида ривожланишига ҳисса қўшиш, маданият ва санъатнинг оммабоплигини таъминлаш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоят маданият бошқармаси Қозоғистон Республикаси Мустақиллиги куни муносабати билан “Салом сенга, Туркистон!” санъат фестивалини уюштирди. 

Туркистон вилояти ҳокимлигининг ташаббуси билан ўтказилган тадбирда 400 нафарга яқин номзод омадини синаб кўрса, икки мингга яқин томошабин уларнинг санъатидан баҳраманд бўлди. 

Фестивалнинг якуний қисмида вилоят ҳокимининг ўринбосари Сакен Қалқаманов иштирок этиб, Бош соврин соҳибларини тақдирлади. Тадбир доирасида мумтоз қўшиқ ижрочилари, болалар рақси, рассом ва фотосуратчиларнинг “Гуллаган – Туркистон” танлов-кўргазмаси, “Open Turkistan” видеороликлар, “Turkistan fashion” танловлари ҳам уюштирилди.

Ҳакамлар ҳайъатининг қарорига кўра “Салом сенга, Туркистон!” санъат фестивали доирасида ўтказилган болалар рақс танловининг бош соврини Туркистон шаҳридаги “Шабыт” ва Тўлебий туманидан келган “Көркем” рақс дасталарига насиб қилди. Байдибекнинг “Асылым”, Жетисайнинг “Шаттық” рақс дасталари 1-ўринга лойиқ топилди. Кентовнинг “Шығыс ырғақтары” ва Сариоғочнинг “Еркетай” рақс жамоалари 2-ўринни эгалласа, Сайрамдаги 1-сонли Болалар мусиқа мактаби, Қазиғуртнинг “Балауса” ва Чордаранинг “Ақмаржан” дасталари 3-ўринни қўлга киритди.

“Гуллаган – Туркистон” рассомлар ва фотосуратчилар кўргазма-танловининг бош соврини Нур-Султан шаҳридан келган Маханбет Сейсенханга топширилди. Шимкентлик Арман Ўмаров 1-ўринни, Серикбай Жўрабеков ва Сейитбек Мажибаев – 2-ўринни эгалласа, Бейбит Бертаев, Ўмар Бабажанов ҳамда туркистонлик Мурат Шаханбаевлар учинчи ўрин билан кифояланишди.

Фотосуратчилар танловида шимкентлик Сундет Жанадилов бош совринни қўлга киритди. Мақсат Шағирбаев – 1-ўрин, Бейбит Бертаев ва Салауат Жанибекули – 2-ўрин, ураллик Мейирбек Ташкуранов ва шимкентлик Даулетияр Балтабаев, нурсултанлик Шукир Шахайлар 3-ўринни эгаллашди.

“Open Turkistan” видеороликлар танловида шимкентлик Еркин Марғулан бош совринни қўлга киритди. Айдана Кўшен – 1-ўрин, Алихан Конкин – 2-ўрин, Абдинаби Данияр эса 3-ўринга сазовор бўлишди.

7-12 ёш оралиғидаги мумтоз қўшиқ ижрочилари танловининг бош совринини тўлебийлик Ғаламат Халиқ ютиб олди. Сариоғочлик Айша Уалихан – 1-ўрин, туркистонлик – Базарбай Избасар – 2-ўрин, арислик Арман Абдрахман 3-ўринга лойиқ топилди. 13-17 ёш оралиғида тўлебийлик Ақбўта Муратга тенг келадигани топилмади. Шимкентлик Асқар Рисбек – 1-ўрин, жетисайлик Бекасил Сийқимбай – 2-ўринни қўлга киритса, тулкибошлик Диана Ерсерик қизи 3-ўрин билан кифояланди.

Шунингдек, “Turkistan fashion” миллий либос дизайнерлари танловининг бош соврини Несибели Есқараевага, 1-ўрин Инкар Мухтарга, 2-ўрин Гаухар Қапақовага, 3-ўрин эса Салтанат Ўмароваларга насиб қилди.

“Open Turkistan” видеороликлар танловига 93та видеоролик тақдим этилган бўлса, “Turkistan fashion” миллий либос дизайнерлари танловига 50га яқин ижод намунаси ҳавола этилиб, шундан 10 нафари финалга йўлланма олди.

Рақс танловида иштирок этиш учун туман ва шаҳарлардан 15та рақс жамоаси буюртма берди, мумтоз қўшиқлар танловида эса 25 нафар номзод якуний босқичга йўлланма олди. “Гуллаган – Туркистон” танловида эса 33 рассом ва 17 нафар фотосуратчи иштирок этди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-12-12, 03:31 639
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.