26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бирликдадир, қудратимиз

Туркистондаги вилоят ҳокимлиги биносида вилоят Қозоғистон халқи Ассамблеясининг XXII сессияси ўтди. Унда Элбоши, ҚХА раиси Н. Назарбаевнинг “Тотувлик ва ҳамжиҳатлик формуласи: ижтимоий бирлик ва янгиланиш” мавзуида ўтган Қозоғистон халқи Ассамблеясининг XXVII сессиясида айтилган фикр-мулоҳазалар яна бир карра тилга олиниб, уларни амалга оширишнинг бориши муҳокама қилинди. 

Сессияда вилоят ҳокимининг ўринбосари Сакен Қалқаманов, вилоят маслаҳати котиби Қайрат Балабиев, депутатлар, вилоят Қозоғистон халқи Ассамблеяси раисининг ўринбосари Ғани Рисбеков, шаҳар ва туман ҳокимлари, этномаданият бирлашмалари етакчилари, диний конфессиялар, сиёсий партиялар, ноҳукумат ташкилотлар вакиллари, фахрийлар ҳамда тадбиркорлар иштирок этдилар.

– 1995 йили Элбоши Н. А. Назарбаевнинг ташаббуси билан ташкил этилган Қозоғистон халқи Ассамблеяси ўтган вақт оралиғида ўзига юклатилган тарихий вазифаларни муваффақиятли бажариб келди. ҚР Тўнғич Президентининг оқилона сиёсати туфайли умуммиллий бирдамлик ва ижтимоий тотувлик – мамлакатимизнинг бош шиорига айланди. Сўнгги йилларда Қозоғистон халқи Ассамблеяси юртимизда тинчлик ва тотувликнинг қарор топишида ўзгача аҳамиятга эга институт вазифасини бажариб келмоқда. Қозоғистоннинг улкан ютуқларида қозоқ халқининг ҳамда республикамизда истиқомат қилаётган турли этнослар вакилларининг ҳиссаси катта. 

Ассамблеянинг баракали ва мустаҳкам чанғароғи остида тўпланган этномаданият бирлашмалари эл эзгулиги йўлида астойдил меҳнат қилмоқда. Энг асосийси – ички бирликни мустаҳкамлаш бўлса, иккинчиси – вилоят маркази – Туркистонни яшнатиш, – деди С. Қалқаманов.

– Бугун вилоят Қозоғистон халқи Ассамблеяси қошида 11та этномаданият бирлашмаси ҳамда “Ижтимоий тотувлик” кенгаши, Оналар кенгаши, илмий-тадқиқот гуруҳи каби қатор ташкилотлар вилоятда ўтказилаётган кўплаб тадбирларнинг ташаббускори бўлмоқда. Элбоши топшириғига биноан ҳамма вилоят марказларида Ассамблея ишларини мувофиқлаштирувчи “Дўстлик” уйлари очилиб, самарали фаолият юритмоқда. Қозоғистонда истиқомат қилаётган этносларнинг тили, урф-одатлари, маданиятини сақлаш ва ривожлантиришда, ижтимоий тотувлик ва бирдамликни мустаҳкамлашда унинг аҳамияти катта. Шундай экан, вилоят марказида ҳам “Дўстлик” уйи қурилса, мақсадга мувофиқ бўларди, – деди сессияда маъруза қилган ҚХА қошидаги журналистлар ва блогерлар клуби раиси, “Жанубий Қозоғистон” вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси бош муҳаррири Алишер Сотволдиев. 

Тожик этномаданият бирлашмаси аъзоси, Мақтаарал туманидаги 44-сонли мактабнинг ўқитувчиси Нодира Исматова ҳам фикрларини ўртоқлашгач, давлат тили ҳақидаги қўшиқни дўмбира жўрлигида куйлаб берди.

Сессия ишига якун ясаган вилоят ҳокимининг ўринбосари С. Қалқаманов ижтимоий тотувлик ва умуммиллий бирдамлик борасидаги давлат сиёсатини минтақада муваффақиятли амалга оширишга ҳисса қўшган қатор фуқаролар ва этномаданият бирлашмалари фаолларини вилоят ҳокимининг ташаккурномалари билан тақдирлади ва тегишли соҳалар етакчиларига аниқ вазифалар топширди.

"Жанубий Қозоғистон" мухбири, 2019-12-12, 03:35 504
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.