26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Олтин кўприк''лар кўпаяверсин!

Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси биносида Қо­­­­­­­­­­­зоғистон Республикаси Президентининг "Тинчлик  ва  маънавий то­тувлик  учун" мукофоти, шунингдек, Қозоғистон  Ёзувчилари уюш­­­­­­масининг  Бейимбет Майлин номидаги ҳамда Халқаро "Алаш" му­­кофотлари соҳиби, атоқли адиб, заҳматкаш таржимон Носир Фо­зи­­­­­лов ва таниқли болалар шоири Турсунбой Адашбоевнинг 90 ва 80 йил­лик юбилейларига бағишланган тадбир ўтди. Унда қозоғистонлик бир гуруҳ ижод­корлар, шу жумладан, Халқаро “Алаш” мукофоти соҳиби М. Байғут, таниқли адабиётшунос олим, профессор Қ. Ергў­бек, “Ижодкор” адабий бирлашмаси раи­­­­­си А. Пратов, Қозоғистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзолари С. Акромов, С. Ка­­молова, шоир А. Абдуғаффор иштирок этиш­ди.

Тадбирни олиб борган публицист Аҳ­маджон Мелибоев ҳар икки ижод­­­­­­кор­нинг қозоқ-ўзбек ҳамда ўзбек-қирғиз ада­­­­­­­бий алоқаларини мустаҳамлашдаги фао­лиятига тўхталиб, у етук асарлар би­лан болалар адабиётини бойитганини эслатди.

Дастлаб сўз олган Ўзбекистон Ёзув­чи­лар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид Носир Фо­зилов ва Турсунбой Адашбоев ўз ижод­лари билан ўзбек адабиёти риво­­жига баракали ҳисса қўшганини таъкид­­­­­­лади.

– Н. Фозиловнинг ўзбек адабиётида тутган ўрни алоҳида, – деди у. – Ёзувчи қозоқ адабиётида ҳам чуқур из қолдирди. Қо­зоғистондаги адабий муҳитда фаол иштирок этиш орқали мумтоз адиб­ларнинг энг сара асарларини ўзбек ки­тобхонларига етказишда жонбозлик кўрсатди, у умрининг кўп қисмини тар­жимонлик ишига сафарбар қилди.

Т. Адашбоевнинг ижоди эса ўйноқи­лиги, бетакрор ўхшатиш ва образли топилмалари билан болалар қалбига кириб борди. 

Қозоғистон делегациясини бошқариб борган таниқли олим Қулбек Ергўбек ўз нутқида Носир Фозиловнинг қозоқ ада­биёти учун бажарган буюк хизмат­ла­рини алоҳида эътироф этди: 

– Қозоғистонликлар уни ўз ёзувчи­лари­дек яхши кўрарди. “Сари бола”, “ол­тин кўприк”, “икки эл фарзанди” атоқ­ла­­­­­­­­­­ри­­­­­га, Қозоғистон Президентининг юк­сак мукофотига сазовор бўлди. Ушбу мукофотнинг Ўрта Осиёда фақат Ч. Айт­­матов ва Н. Фозиловга берилгани ҳам бежиз эмас...

Адибнинг 90 йиллик юбилей тўйи Туркистон вилоятининг Тулкибош ту­ма­нига қарашли Пистели овулидан бош­ланди. Бу тантана атоқли қозоқ адиби Ш. Муртазанинг 90 йиллик тўйи билан бирга нишонлангани чуқур рамзий маънога эгадир. Тадбирга қўшни дав­латлардан жуда кўп меҳмонлар кел­ди. Ўзбекистондан М. Исломқулов бош­чи­лигидаги Қ. Йўлдошев, А. Алимбеков, С. Рауф каби таниқли адиб, шоир ва ада­биётшунослар ташриф буюриб, икки эл­нинг муносиб фарзандлари, дўстона му­но­­сабатлари ҳақида тўлқинланиб га­пи­ришди. Келаси куни эса маънавий мар­каз – Туркистон шаҳрида юбилей тадбирлари кенг жамоатчилик ишти­рокида нишон­ланди.

Т. Адашбоев ҳам атоқли болалар шоири сифатида Н. Фозилов каби Қозо­ғистонда жуда яхши танилган. Ўзбек мактаблари учун чиқарилган ўқув қўллан­­маларида уларнинг асарлари чоп этил­моқда.

Қ. Ергўбек Н. Фозиловни хотирлаш тадбирига фарзанди билан бирга кел­гани, унинг исмини буюк ўзбек ёзувчиси Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек ҳурма­тига қўйганини эслатди. 

– Унинг ижодининг асосий қисми Қозоғистон адабий муҳити билан боғ­лиқ­дир. Адиб болалар адабиётининг клас­сиги сифатида мамлакатимизда ҳам танилди. У кўплаб ёзувчиларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган бўлса, унинг асарлари, ўз навбатида, қозоқ тилига ўгирилган, – деди у. – 1954 йилдаёқ, ҳали университетнинг талабаси бўла туриб, қозоқ адабиёти  классиги Сабит Муқановнинг “Ҳаёт мактаби” романини таржима қилгани ва муаллифдан ташаккурнома олгани ҳам ҳақиқат. Кейинчалик улар ота-боладек бўлиб кетишди. Қозоқ адабиётининг бошқа классикларини таржима қилиш жараёнида адабий муҳитни яхши ўр­ганди. Оғалари, дўстлари кўп бўлди. 

Ҳозир эса Носир оғанинг ишларини давом эттираётган, “олтин кўприк” бў­лаётган шогирдлари кўп. Улар Ўзбекис­тонда ҳам бор. Уларнинг ҳам адабий алоқаларни мустаҳкамлашга астойдил бел боғлашгани қувонарлидир.

Наим Каримов, Қозоқбой Йўлдошев ва бошқа адабиётшунос олимлар ҳар икки ижодкорнинг қозоқ ва қирғиз ада­биётларини ўзбек адабиёти билан яқин­лаштиришдаги ролини эътироф этишди.

А. Пратов Н. Фозилов билан муноса­батлари тўғрисида гапирар экан, унинг “Ижодкор” кутубхонасига тақдим эт­ган китоблари, ундаги самимий дил сўзларини эслатди ва ўтган йили Қо­зо­­ғистонда нашр қилинган “Болаларга туҳ­фа” китобини Н. Фозилов ва Т. Адаш­­­боевларнинг оила аъзоларига, “Сов­­ременная литература народа Ка­­за­­­­хстана”, “Мангiлiк eлiм менiң” ки­тобларини эса Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари Ғайрат Мажидга тақдим этди.

З. МЎМИНЖОНОВ, 2019-12-12, 04:39 1494
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.