26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Вилоятдаги барча тиббиёт муассасаларида ахборотлаштириш тизими ўрнатилади

Йил сўнггига қадар вилоятимиздаги барча соғликни сақлаш муассасаларида тиббий ахборотлаштириш тизими 100 фоиз ўрнатилади. 

Ушбу тизим соғликни сақлаш муассасаларининг ишини автоматлаштиришни, керакли поликлиника ва маъмурий ахборотни ташкил этишни ҳамда қоғозсиз технологияларга босқичма-босқич кўчишни таъминлайди. 6-сонли поликлиника фаолияти билан танишиш чоғида Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев шуни маълум қилди. 

Айтганча, мажмуавий тиббий ахборот тизими вилоятимизда 2017 йил 1 февралдан ишлаб келмоқда. 

Ҳозирги кунда ушбу янги тизим вилоятнинг 38та амбулатория-поликлиника ҳамда тиббиёт мажмуаси ва бўлимида ўрнатилган. 

Мазкур пилот тизимга стационар хизматлар кўрсатадиган ташкилотлар ҳам қўшилиб, уни кенгайтириш масаласини йил сўнггига қадар ҳал этиш режаланмоқда.

– Вилоятимизда соғликни сақлаш соҳаси кундан-кунга ўзгача суръатлар билан ривожланиб бормоқда. Ҳозирги кунда тиббий ёрдамни яхшилаш мақсадида минтақамиздаги барча соғликни сақлаш муассасаларида тиббий ахборий тизимни ўрнатиш устида иш олиб боряпмиз. Шунингдек, тиббиёт ташкилотларини 2017 йили тўлиқ компьютер билан таъминлаш режаланмоқда. Бу тизимнинг самараси жуда катта. Шу боисдан янгиликка интилишдан чўчимай, халқ соғлигини яхшилаш ҳар биримизнинг асл ниятимиз, – деди Жансейит Қансейитули. 

“Даму” ахборий технология маркази тайёрлаган лойиҳа – “DamuMed” мажмуавий тиббий ахборий тизими деб аталади. 

Ушбу минтақавий тизим тиббиёт мажмуаларидаги ички жараёнларни автоматлаштирибгина қолмай, тиббий хизмат кўрсатиш шохобчаларининг бир-бири билан интеграциясини, онкология, сил, кардиология сингари махсус хизматларнинг жадал ҳамкорлигини таъминлай олади.

***

Минтақа раҳбари вилоят клиника касалхонасида ҳам бўлиб, таъкидланган тизимнинг қандай ишлаётгани билан қизиқди, шифохона ҳамда касалхонадаги тиббиёт ходимларининг фаолияти билан танишди. Янги шаклдаги кутиш залида электрон тизим орқали рўйхатга олиш жараёнини кузатиб, беморлар билан суҳбатлашди.

Шифокорлар билан мулоқот чоғида Жансейит Қансейитули: 

– Мажмуавий тиббий ахборотлаштириш тизими минтақага мос бўлганлиги учун бизнинг вилоят тиббий ҳужжатларни тўла-тўкис қоғозсиз юритишга осон кўча олади. Элбошининг Мактубига мувофиқ соғликни сақлаш соҳасидаги рақамли сиёсатни, тақдим қилинадиган ёрдамлар сифати ва самарадорлигини оширишни таъминлашга ҳамда тиббиётимизнинг беморлар учун қулай бўлишига имконият яратиб беради ва бу ўз навбатида жамиятнинг бутун соғликни сақлаш тизими ишидан қаноатланишига олиб келади, – деди.

 

 

 

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-06-16, 20:34
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.