26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мақсад бир, қадриятлар муштарак

Туркистон шаҳридаги “Ёшлар имконият маркази”да вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармаси ташкилот­­­­чили­гида ўтган “Туркистон – эр туркнинг бешиги” рес­­­­­­­­публика адабий танлови ва “Туркистонни бирга яшна­­­тайлик” ижодий танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтди. Уларда республиканинг барча минтақаларидан 100дан зиёд ижодкор ва ижтимоий тармоқ  фаоллари қатнашди.

Тақдирлаш маросимини вилоят Ижти­моий тараққиёт бошқармаси раҳбари Дамир Жунисов очди. 

– Бундай тадбирларнинг ўтказилиши – маънавият соҳасини юксалтиради. Тан­ловга келган муҳим маълумотлар орқали Туркистоннинг тарихини келгуси авлодга кенгроқ тарғиб қила оламиз, – деди у. 

«Туркистон – эр Туркнинг бешиги» рес­публика ижодий танлови наср ва назм жанрлари бўйича ўтганди. Ҳакамлар ҳайъати қарори билан мавзуни кенг ёрит­­­­­­­­ган қизилўрдалик Тўлибай Абилаев бош совринни қўлга киритди. 1- ўрин қа­ра­­ғандилик Жанат Жанқашулига бе­рил­са, туркистонлик Батирхан Сар­сен­хан 2-ўринга сазовор бўлди. Қўстанай вилоятидан келган Ақилбек Шаяхмет 

3-ўринни эгаллади. Туркистон шаҳрини ривожлантиришнинг мажмуавий лойи­ҳалари ва жонлантириш ишларини кенг тарғиб қилиш мақсадида эълон қилинган “Туркистонни бирга яшнатайлик” ижодий танловида 20дан зиёд ижтимоий тармоқ фаоли иштирок этишга ариза берди.

Бу беллашувда 1-ўринга таниқли жур­налист, “Южный Казахстан” газетаси бош муҳаррирининг ўринбосари лаво­зи­­мида ишлаган марҳум Кенесбай Ис­маи­­­­­ловнинг ишлари лойиқ топилиб, му­ко­фот ўғли Сейдулла Кенесбекулига топ­ширилди. 2-ўрин Н. Иманқулова, 3-ўрин Ж. Шўрабековага насиб этди. Шунинг­дек, Даурен Бўлис, Владимир Привалов рағбатлантирувчи совғалар билан тақ­дир­ланди.

Туркистон вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати, 2019-12-14, 06:21 536
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.