26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мустақиллик куни нишонланди

Туркистон вилояти Кентов шаҳрида Nur Otan  партиясининг вилоят филиали ташаббуси ва Кентов шаҳри ҳокимлиги қўллови билан ҚР Мустақиллиги кунига бағишланган байрам тадбири ўтди.

Уни очган партия вилоят филиали раисининг биринчи ўринбосари Бейсенбай Тажибаев йиғилганларни мамлакатимизнинг энг муҳим байрами билан табриклади.– ҚР Тўнғич Президенти, Элбоши Н. Назарбаевнинг “Мустақиллик байроғини ти­кишга нечоғлик шижоат ке­рак бўлса, уни қулатмай, сақлаб қолишга шу дара­жада қудрат керак”, деган гапи бор. Шунинг учун биз­нинг олдимизда миллий тотувлигимиз, бепоён зами­ни­миз, эркинлигимизни мангу сақлаб қолиш ва­зи­фаси ту­рибди. Ушбу бу­юк иш йў­лида барчамиз жон­бозлик кўрсатишимиз лозим, – де­ди у.

Филиал раисининг би­ринчи ўринбосари бир гу­руҳ партия фаолларига  партиянинг “Фаол хизмати учун” кўкрак нишонини топ­ширди. Шунингдек, меҳнати билан кўзга кў­ринган фу­қаролар “Nur Otan” пар­тия­си раисининг биринчи ўрин­босари Б. Байбекнинг ташаккурномалари билан тақдирланди. ОАВ ва­­­­­кил­­лари ва Декабрь қўз­ғо­ло­нида қатнашган шахс­ларга Nur Otan пар­тияси Туркистон вилоят фи­лиа­лининг “Алғыс хат”и тақдим этилди.

Кентов шаҳар Маданият уйида ўтказилган тадбир бадиий қисмга уланиб, унда ватанпарварлик руҳидаги қўшиқлар куйланди.

Шу куни Кентов шаҳри, Хонтоғи қишлоғида Де­кабрь қўзғолонининг 33 йиллиги муносабати билан Халқ қаҳрамони Қ. Рис­қул­бековнинг ёдгорлиги қо­шида хотирлаш маросими ўтди. Учрашувда Nur Otan  партияси вилоят филиали ва Кентов шаҳри ҳокимлиги раҳбарияти ҳамда жамоат фаоллари қатнашиб, хиё­бон атрофига кўчат ўтқаз­дилар. 

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизмати., 2019-12-14, 06:22 600
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.