26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тотувликни байроқ қилайлик...

Қозоғистон Республикасининг Мустақиллиги куни Туркистон шаҳрида муносиб нишонланди. Даставвал, саҳнада ҳарбийлар саф тортиб, Давлат Байроғини олиб чиқди, сўнг ҚР Мадҳияси янгради.

Тантанали тадбирда иштирок этган вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев барчани Мустақиллик куни билан табриклади.

– Жорий йил биз ҚР Муста­қиллигининг 28 йиллигини кат­та муваффақиятлар билан қар­ши олмоқдамиз. Сўнгги йил­ларда мамлакатимиз шид­дат билан ривожланиб, ра­қо­батбардош давлатга ай­лан­­­­ди. Иқтисодий, ижтимоий со­ҳаларда ютуқларга эришиб, ривожланган мамлакатлар қа­торида ўз ўрнимизни аниқлаб олдик. Ушбу ютуқларнинг бар­часини бирдамлик ва тотув ҳаёт туфайли қўлга киритдик. Шу сабабли ушбу сана бар­чамиз учун, шунингдек, жаҳон­нинг ҳар бир бурчагидаги қондошларимиз учун ҳам буюк байрам. Ушбу асл хазинамизни кўз қорачиғидай сақлаб, бирликни байроқ қи­либ, элимизни ривожланган мамлакатга айлантириш йўлида тинимсиз меҳнат қилишимиз шарт. Тотувлигимиз бузилмай, мангу эл бўлайлик, – деди мин­тақа раҳбари.

Шунингдек, Ўмирзақ Естай­ули Туркистон фақат бир  Қозо­ғистоннинг эмас, балки бутун туркий оламнинг ҳам ғурури эканини таъкидлади. 

– Элбоши­нинг Фармонига биноан Тур­кистон вилояти бар­по этилиб, шаҳарга вилоят маркази мақоми берилиши ҳам Мустақиллик ме­васидир. Фар­мон эълон қи­линганига атиги бир йилдан сал ортиқ вақт ўтган бўлса-да, Туркистон шаҳри гуллаб-яш­наб бормоқда. Шаҳар кўр­кига ҳусн қўшувчи бинолар фой­даланишга берилиб, ўз фао­лиятини бошлади. Бу Эл­­бо­ши­нинг вилоятга, унинг маркази Туркистонга бўлган ўзгача эъти­боридан даракдир. Давлат раҳ­бари Қ. Тўқаев томонидан ша­­­­­­­­­­ҳарга алоҳида қўллов кўр­сатилмоқда. Эндиликда бизнинг олдимизда шаҳарнинг сайёҳлик, маънавий ҳамда маданий сало­ҳиятини ошириш вазифаси ту­рибди, – деди Ўмирзақ Естайули.

Тадбирда вилоят ижтимоий-иқтисодий ҳамда маданий ри­вожланишига, халқлар ўр­та­сидаги дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлашга қўшган ул­кан ҳиссаси учун бир гуруҳ фу­­­қароларга давлат муко­­­­фот­­­­лари топширилди. Чунончи,  “Парасат”,  II даражали “Достық”, “Құр­мет”, III даражали “Еңбек даң­­­­қы” орденлари ҳамда “Ер­­­­­­­­­лігі үшін”, «Ерен еңбегі үшін», «Шапағат» медаллари ва ҚР Фах­рий ёрлиғи, ҚР Пре­­зи­ден­­­­­­­­­­тининг «Алғыс хат»и, Nur Otan партиясига астойдил хиз­­­мати учун кўкрак ни­шон­лари топ­ширилди. 

Вилоят «Оңтүстік Қазақстан», «Южный Казахстан» ва «Жа­нубий Қозоғистон» иж­тимоий-сиёсий газета­ла­ри­нинг ди­рек­тор-бош муҳар­рирлари ва би­­­­­­ринчи ўрин­босар­ларига Тур­кистон шаҳрида ажратилган уй калитлари топ­ширилди.

Тадбир концерт дастури би­лан давом этди.

Майсара САФАРОВА, 2019-12-14, 06:24 537
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.