26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сизни Қозоғистон Республикасининг Мустақиллик байрами билан чин юракдан табриклаймиз!

Ҳурматли туркистонликлар!

Мустақиллик куни – халқимизнинг энг эзгу орзуси ушалган кун. Қайси халқнинг бўлмасин Мустақилликка интилиши ҳар доим тўсиқ ва курашлар билан ўтгани барчага маълум. Қозоқ халқи ҳам миллат озодлиги учун курашнинг турфа синовларини сабр-қаноат, келажакка ишонч туфайли енгиб чиқди.

Истиқлол куни – ана шу оғир йўлда тақдирнинг талай синовларига дош бериб, бутун умрини эркинлик йўлига бағишлаган йигитларнинг меҳнати ва жасорати эсга олинадиган қутлуғ байрам.

Мустақиллик – қозоқ халқининг бошига қўнган бахт, барча қозоғистонликларнинг бебаҳо қадрияти. Мустақилликнинг энг муҳим ютуғи – халқнинг аҳиллик-бирлиги ва жамиятнинг барқарорлигидир.

Давлатимизнинг доно сиёсати туфайли элимизда этнослараро ҳамда конфессиялараро тўзимлиликнинг ажойиб намунаси шаклланди. Ҳар бир фуқаронинг этник ҳамда диний ўзгачалигига қарамасдан Бош Қомусимизда кафолат берилган фуқаровий ҳуқуқлари ва эркинликларидан тўлиқ фойдалана олишига имкон берадиган ўзгача тушуниш муҳити қарор топди.

Мана, биз бугун элимизнинг асосий байрами – Мустақилликнинг йигирма саккиз ёшини нишонлаяпмиз. Биз чин маънодаги умумхалқ байрамини йил сайин ўзгача шукуҳ билан қарши олиб, элимиз эришган зўр муваффақиятлардан фахрланган ҳолда нишонлаяпмиз.

Бу йил муқаддас Туркистонни қайта равнақ топтириш ва ривожлантириш бош мақсадга айланди. Туркистон шаҳрида тарихий-маданий ҳамда маъмурий-тадбиркорлик марказларининг қурилиши жадал юритилиб, дастлабки иншоотлар фойдаланишга берила бошлади. Боболаримизнинг руҳи сақланган қадимий шаҳар Мустақиллигимиз билан бирга мангу яшайверсин.

Қадрли ҳамюртлар!

Қозоғистон Республикасининг Мустақиллиги куни – бизнинг умумхалқ байрамимиз. Сизларни улуғ айём билан яна бир бор қутлаймиз! Элимизнинг жадал ривожланиши, муваффақиятларга эришиши – халқимиз тотувлиги ва бирлигининг меваси. Шундай экан, бирлигимиз мустаҳкам, ҳамжиҳатлигимиз баракали бўлиб, Мустақил элимиз гуллаб-яшнайверсин!

Ўмирзақ ШЎКЕЕВ, вилоят ҳокими. Қайрат БАЛАБИЕВ, вилоят маслаҳатининг котиби, 2019-12-14, 06:28 515
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.