26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Боболар меросига содиқлик – бурчимиз

“Мустақиллик бу – миллатнинг бебаҳо бойлигидир”, деди Давлат раҳбари Ақўрдада бир гуруҳ фуқароларга давлат мукофотларини топшириш маросимида. 

– Аввало, барчани қутлуғ байрамимиз – Мустақиллик куни билан чин қалбимдан табриклайман! Мустақил давлат бўлганимизга 28 йил тўлди. Бу бизнинг тарихимизнинг бошланиши, ажойиб айём. Биз учун бундан муҳимроқ байрам йўқ. Мустақиллик – халқимизнинг бебаҳо бойлиги. Бизнинг авлод Элбоши Нурсултан Назарбаевнинг оқилона сиёсати туфайли халқимизнинг юксак орзусини амалга оширди. Улуғ аждодларимиз бизга бепоён замин қолдирдилар. Уларнинг омонатига содиқлик бизнинг муқаддас бурчимиздир. Озодлик учун курашган ва жонини фидо қилган қаҳрамонларнинг жасорати ҳеч қачон унутилмайди, – деди Давлат раҳбари.

Президентимиз мамлакатимизнинг олтин даври, мустақил ривожланиши ҳурликка эришилгандан кейин бошланганини таъкидлади.

– Биз жуда кўп нарсаларга эришдик. Дунё бўйича 9-ўринда турадиган ҳудудимиз чегарасини белгилаб олдик. Бутунжаҳон Мустақил Қозоғистонни ишончли шерик сифатида тан олди. Пойтахтимиз муҳим халқаро тадбирларнинг марказига айланди. Биз давлат ва фуқаролик институтлари асосида бошқарув тизимини такомиллаштирдик, – деди Қ. Тўқаев.

Akorda.kz, 2019-12-14, 06:33 494
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.