26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сайрам туманига ҳоким тайинланди

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Сайрам туманида бўлиб, туманга янги ҳокимни тайинлади.

ҚР Президенти Маъмуриятининг розили билан Сайрам тумани ҳокими лавозимига тавсия қилинган Уласбек Садибековнинг номзодини туман маслаҳати депутатлари бир овоздан қўлладилар. Депутатлар билан мулоқотдан сўнг вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев туман фаоллари билан учрашди.

Сайрам тумани фаолларини янги раҳбар билан таништирган минтақа раҳбари Уласбек Садибекулига янги лавозимида муваффақият тилаб, келгусида самарали меҳнат қилишига ишонч билдирди.

Уласбек Садибеков 1967 йил 12 февралда Жанубий Қозоғистон вилояти, Байдибек тумани, Жамбил қишлоғида туғилган. Целиноград қишлоқ хўжалиги институти, “Қайнар” университетини тамомлаган. Иқтисод фанлари номзоди.

У. Садибеков илк меҳнат фаолиятини 1983 йили аввалги Алғабас (ҳозирги Байдибек) туманида бошлаган. Ақмўла вилоятида Ёшлар қўмитасида фаолият юритган, 2002 йилгача турли  давлат вазифаларида ишлаган. Байдибек, Сариоғоч туманлари ҳокими,  2009-2012 йиллари “Нур Отан” ХДП Жанубий Қозоғистон вилоят филиали раисининг биринчи ўринбосари бўлган. Шу кунгача Туркистон вилояти ҳокимининг маслаҳатчиси эди.

 

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати., 2019-12-20, 23:42 544
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.