26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳаётни ҳаётдан ўрганиш фазилати ёки ўн бир йил муқаддам бошланган тадбиркорликнинг муваффақиятли давоми

37 ёшдаги дадил тадбиркор, Қорачиқ қишлоғининг иқ­­тидорли фарзанди, Туркистон шаҳрининг ибратли фу­қароси Шуҳрат Набиев билан Туркистон шаҳри мар­казидаги Қизилўрда йўли бўйида вилоят маслаҳати депутати, «Жолаушы» МЧБ асосчиси Рахим Танир­бергенов бунёд эттирган «ХАН ТӘҢІРІ» мажмуасидаги «DIVALUX» замонавий мебель маҳсу­­лотлари кўргазмасида учрашиб, суҳбатлашдик.

Ишлаб чиқаришнинг муваффақият манбаи – рекламага эътибор кучли эканлигига эътибор қаратдим. Ҳар куни минглаб автомашиналар ўта­­­­­диган улкан йўл бўйидаги ойна­­­­ванд айвонга бежирим ўрна­тилган мебель маҳсулотлари диқ­қатимни жалб этди.

Кўргазмага қўйилган замонавий жи­ҳозларнинг ўзга­ча­лиги – бир пайт­­­­­­­­­­­­­нинг ўзида бир ме­бель бир неча ва­­­­­­­­­зифани: ошхона, офис, ётоқхона каби функцияларни бажарар экан. Мижоз қайси усулни танласа, енгил ҳаракат билан шу ҳолатга мебелни ўт­казади. 

Юмшоқ мебелнинг юздан зиёд тури мижозлар учун муҳайё. Баҳо­­лари ҳам турлича. Танлаб олиш им­­конияти мўл. Бундан аввалги ма­­­қо­ламизда ушбу «DIVALUX» кўргазма мажмуаси очилишида шаҳар ҳокими, маслаҳат депутатлари, оқсоқоллар, шаҳар зиёлилари иштирок этиб, маж­муага, фирма маҳсулотлари си­фа­тига юқори баҳо берганлигини ёз­ган эдик. 

Унинг бунёдкори, ёш бўлса-да 200 дан зиёд ҳамшаҳарларини мунтазам иш билан таъминлаб, яна йирик корхона бунёд этаётган Шуҳрат Али­­­­хон ўғли билан суҳбатимизни эъти­борингизга ҳавола этамиз.

– Илк диван ва креслони ўз қўлингиз билан ишлаб чи­қарганингиздан буён ўтган муд­дат ичида кичик цех кен­гайиб йирик корхонага айланди...

– Тўғри, мебель ишлаб чи­қа­риш ҳунармандлик соҳа­си­да амакиларим Зокир ва Собир акалардан сабоқ олиб, ўз қў­лим билан кресло-диван иш­лаб чиқарганим, бозорда сот­га­нимиз ёдимда. Жанубий Ко­рея­да мусофир юртда меҳнат қилдим. Мен учун хориж са­фари ҳаёт университети бўл­ди. Ишлаб чиқаришни ташкил этиш, таваккалига иш тутиш ма­лакасини ихлос билан ўр­­ган­дим. Туркистонга келгач, шу тажрибамни амалда қўлладим. Мен хорижий кўп мам­лакатларда бўлганман. Мақсадим – улар­­­­­­даги мукаммал ишлаб чиқа­риш тажрибасини ўрганиб, ўзи­мизда жорий этиш, меҳнат унум­дорлигини ошириш, маҳсулот таннархини камайтириш ҳамда си­фатини яхшилашга эришиш. Таъкидлаш жоиз, таннархи 300 минг тенгелик маҳсулотга 30 минг тенге миқдорида харажатларимиз ва меҳнатимиз қиймати баҳоси қўйилади. Маҳсулот айланими тезлашса, у кўпроқ чиқарилса, демакки, кўпроқ ишчилар доимий ишга жалб этилади. Ажойиб ҳамкасбларимиз, жамоамизнинг муштарак саъй-ҳаракатлари, падари буз­рукво­римиз Алихон отамиз дуолари ила зафарлар йўлида меҳнат қилмоқдамиз.

– Маҳсулотлар дизайни, қу­лайлиги эътиборимни тортди. Қандай эришилмоқда бу на­ти­жага?

– Кенгашганга кенг дунё, де­ган нақл бор. Муҳандислар, ди­зайнерлар, мутасадди раҳбар­лар биргаликда бош қўшиб, мас­лаҳатлашиб сўнгра умумий мақбул қарорга келамиз. Мукам­мал ме­беллар мана шу масла­ҳатлар мевасидир.

– Сотилаётган мебеллар ба­ҳоси нисбатан қиммат эмас. Бунга қандай  эришмоқдасиз?

– Биз сифатли маҳсулот хом­­ашёсини Туркия, Корея каби хо­рижий давлатлардан им­ти­ёз­ли баҳода харид қилишга эриш­ганимиз туфайли унинг сотилиш баҳоси нисбатан арзон. Яъни барча саъй-ҳаракатларимиз ми­жоз­ларимиз талабига мувофиқ бўли­шига урғу берилади.

– «DIVALUX» маҳсулотлари Туркистон шаҳридан бошқа яна Қозоғистоннинг қайси йирик шаҳарларида сотилади?

– Қизилўрда, Шимкент, Тараз, Алмати, Талдиқўрған, Атирау, Нур-Султан, Қарағанди, Семей каби йирик шаҳарларда бизнинг мажмуавий савдо марказларимиз фаолият юритмоқда. У ерларга маҳсу­лотларни ўзимиз етказиб берамиз. Харидорларимиз харид қилган сифатли мебелларидан мамнун.

– Қорачиқ қишлоғининг 2000 йиллик юбилейига янги корхона барпо этиб, янги иш ўринларини яратиш ташаббуси билан меҳнат қилмоқдасиз...

– Оққан дарё оқаверади, деган нақл бор. Бир жойда тўхтаб муд­раб қолишни давр кўтармайди. Доимо ҳаракатда, тараққиётда бўл­масангиз, даврга ҳамоҳанг бў­лолмай қоласиз. Янги корхона қурилиши бошланди. Насиб этса, 2020-2021 йилда ишга туширишни  режалаяпмиз. Лойиҳаси, қурилиш дастгоҳлари замонавий. Яна юзлаб янги иш ўринларини очиш орқали Қорачиқ ва қўшни ҳудуд­лардаги ёшларни ишлаб чи­қа­ришга жалб этсак деймиз. Бу эса Элбошимиз Н. Назарбаев, Пре­­зидентимиз Қ. Тўқаевнинг ху­­су­сий ишлаб чиқариш ва одам­ларни иш билан таъминлаш сиё­сатига қўшган ҳиссамиз бў­ла­ди. Ташкил этилганига икки йил бўлаётган Туркистон вилояти, тараққиёти, кун оша сони оша­ёт­ган зиёратчилар оқими, келажакка ишонч, янги режалар ... чор атроф­да ажойиб янгиликлар. Элимиз тинч, юртимиз омон, та­нимиз соғ бўлсин!

Суратларда: «DIVALUX» кор­хонаси маъмурияти ва таш­ки­лотчилари.

Ш. МАДАЛИЕВ., 2019-12-21, 04:35 463
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.