26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Тиббиёт ходимларига 29 автомашина калити топширилди

Кеча Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соғликни сақлаш соҳасининг бир гуруҳ фахрийларини қабуллаб, “Вилоятга кўрсатган хизмати учун” медали билан тақдирлади. 

Минтақа раҳбарининг қўлидан мукофот олганлар қаторида соғликни сақлаш соҳасида 54 йил меҳнат қилган 81 ёшли Турсинбек Ўразалиев, шифокор-диетолог, тиббиёт соҳасида 45 йиллик меҳнат стажига эга Рўза Қуандиқова, педиатрияга ҳаётининг 44 йилини бағишлаган Жумабай Аденов ва беморларни даволашда янги технологияларни жорий этишга ҳисса қўшган Раушан Жилқишиева, нафақага чиқса ҳам минтақа тиббиётини ривожлантиришга ҳанузгача улуш қўшиб келаётган “Шимкент шаҳри ва Жанубий Қозоғистон вилояти интертич оилавий-шифокорлик амбулаторияси” хусусий корхонасининг директори Мария Алжановалар бор. 

Шундан сўнг, минтақа раҳбари “Кўргазмалар маркази” майдонида даволаш-профилактика муассасаларига 29та санитария автомашинаси калитини тантанали равишда топширди. 

– Одам жонига оро кирадиган шифокорларнинг жамиятдаги ўрни бўлакча. Соғликни сақлаш соҳаси – давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири. Шунинг учун бизнинг вилоятда ушбу соҳага ажратилаётган маблағ йилдан йилга ортиб бормоқда. Натижада тиббиёт муассасаларимиз энг илғор намунадаги асбоб-анжомлар билан таъминланиб, даволашнинг самарали усулларини қўлланиб келмоқда. Вилоятимиздаги тиббиёт ташкилотларининг санитария автопаркини янгилаш аҳолига кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг вақтида ва сифатли амалга оширилишига имкон беради деб ишонаман, – деди Жансейит Қансейитули.

Янги автомашина беморга дастлабки ёрдам кўрсатиш мақсадида барча ускуналар билан таъминланган. 

Айтганча, тез ёрдам ва дастлабки тиббий-санитария ёрдамининг санитария автопаркини янгилашга доир ишлар мунтазам олиб борилмоқда. Кейинги беш йилда бюджет ҳисобидан дастлабки тиббий-санитария ва тез ёрдам хизматига 273та санитария автомашинаси сотиб олиб берилган, шундан 163таси қишлоқ жойларга юборилган. 

Бу автомашиналар вилоятимизда кечаю кундуз шифохона кўмагига муҳтож 34 минг кишига, тез тиббий ёрдамга муҳтож 5 мингдан зиёд кишига тиббий хизмат сифатини яхшилашга таъсир кўрсатади. 

Вилоят ҳудудидаги тиббиёт ташкилотлари 1154 автомашина билан таъминланган бўлса, шундан тез ёрдамга тегишлиси 261тадир.

 

, 2017-06-16, 20:35
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.