26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ватан тақдирига дахлдорлик масъулияти

Туркистон вилоят Қозоғистон халқи Ассам­­­­блеясининг йил якунига бағишланган мажлиси ўтди. Унда сўзга чиққан вилоят ҚХА раисининг ўринбосари, котибият мудири Ғ. Рисбеков жорий йилда бажарилган ишлар ва соҳадаги янгиликларга тўхталди.

– Вилоят ассамблеясининг XXII сессия­­­­­­­сида Туркистон шаҳрида “Дўстлик уйи” очиш ҳақида таклифлар айтилган эди. Янги йилнинг биринчи чорагида вилоят марказидан Ассамблеяга янги бино бе­рилади. У ерга вилоят этномаданият бир­­­­­­­­­­­лашмалари жойлашиб, мунтазам иш олиб боради. Вилоят идораси қошида ташкил этилган Ижтимоий тотувлик кен­гаш­ларининг сони бугунги кунда – 198, аъзолари эса 1600 кишидан иборат. Она­лар кенгаши, илмий-тадқиқот гуруҳи, ме­диаторлар, ёшлар уюшмалари, жур­­налистлар ва блогерлар клуби ва этно­­маданият бирлашмалари бугунги давлат сиёсатини, мафкурасини халқ ўртасида фаол тарғиб қилаётир. Хусусан, Оналар  кенгаши саъй-ҳаракати билан хайрия акциялари ўтказилиб, эҳтиёжманд фуқа­роларга моддий ёрдам кўрсатилган бўл­са, илмий-тадқиқот гуруҳи аъзолари мин­­­­­­­­тақадаги миллатлараро вазиятни тад­­­қиқ қилиб, таклиф-мулоҳазалар лойиҳа­сини тайёрлади. Бунинг учун вилоят миқ­ёсида 5200 респондент қатнашган саволнома юритилган. Унинг натижалари ҚР Президенти Маъмурияти ва бошқа му­тасадди идораларга юборилган. Ас­сам­­блеяга юкланган яна бир вазифа – медиация институтини ривожлантириш. Вилоят бўйича жами 340 медиатор рўй­хатдан ўтган.  

Хайрия тадбирларига келсак, 398та саховат тадбири ўтказилиб, муҳтожлар учун 211 900 000 тенгелик моддий ёрдам кўрсатилган. Журналистлар ва блогерлар клуби (раҳбари “Жанубий Қозоғистон” вилоят газетасининг бош муҳаррири А. Сотволдиев) давлатнинг ижтимоий то­тув­лик ва умуммиллий бирликка оид сиё­са­тини тарғиб этиш мақсадида даврий нашрларда 267та мақола, телеканалларда 177та сюжет, ижтимоий тармоқларда 259 пост, жами 703та материал эълон қилган. 

Мажлиснинг иккинчи қисмида вилоят­нинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол қатнашиб, дўстлик-бирдамликни ривож­лантиришга ҳисса қўшган фуқаролар тақдирланди. 

“Қозоғистон маслаҳатларига – 25 йил” юбилей медали меҳнат фахрийлари:А. Аҳмедов, С. Абдиқулов, вилоят касаба уюшмалари кенгаши раиси Б. Бекжанов, ҚХА котибияти мудири Ғ. Рисбековга бе­рилди. Мукофотларни вилоят масла­ҳати котиби Қ. Балабиев тақдим этди.

ҚХА Кенгаши қарори, ҚР Тўнғич Пре­зиденти, Элбоши, ҚХА Раиси Н. Назар­баев номидан Ассамблеянинг “Бірлік” олтин медали билан “Парвиз” тожик эт­но­маданият бирлашмаси раиси Й. Сул­­то­нов, вилоят “Ижтимоий тотувлик” корхо­наси раҳбари Э. Жанғазиева тақ­дирланишди. ҚХА Фахрий ёрлиғи Оналар кенгаши раисаси Д. Жамбўлова, вилоят татар-бошқирд бирлашмаси раисининг ўринбосари Р. Байковга топширилди. ҚХАнинг “Алғыс хат”и Журналистлар ва блогерлар клубининг раиси А. Сотволдиев, ҚХА котибиятининг бош инспектори М. Камеденоваларга берилди. Туркистон вилоят маслаҳатининг Фахрий ёрлиғи,  вилоят ҚХА раиси ва ўринбосарининг “Алғыс хат”и, Nur Otan партиясининг Ташаккурномалари ҳам бир гуруҳ фаол­ларга топширилди. Улар орасида вилоят ўзбек этномаданият маркази раисининг ўринбосари Г. Расулова ҳам бор. 

Мукофотлар муборак бўлсин! 

Н. МАВЛОНОВА, 2019-12-21, 04:40 973
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.